Latest news

01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  1 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  3 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  1 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  12 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  2 22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  26 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  10 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  3 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  7 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6

"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди News

"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди

"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнаси учун янги устувор мақсадини белгилаб олди.

"Daily Mail" маълумотларига кўра, "қизил иблислар"нинг асосий мақсади — "Лейпциг" вингери Ян Диоманде. У ўзининг ажойиб тезлиги, дриблинги ва ҳужумдаги универсаллиги билан "Юнайтед" скаутларининг эътиборини тортган.

Футболчи учун кураш кескин бўлиши кутилмоқда. "Қизил иблислар"дан ташқари "Тоттенхэм" ва "Бавария" ҳам вингерни диққат билан кузатиб бормоқда. Бу эса эҳтимолий битим нархи ва шартларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. "Лейпциг" Диоманде атрофидаги қизиқиш ошиб бораётганини яхши билади ва уни қўйиб юборишга шошилмаяпти.

"Юнайтед"нинг Диомандега бўлган қизиқиши ҳужум чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришлар билан боғлиқ. Жошуа Зиркзее "Рома"га ижара асосида, мажбурий сотиб олиш шарти билан ўтишга яқин. Шунингдек, Кобби Майну "Наполи"га ижарага кетиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Диоманде жорий мавсум Германия жамоаси сафида 16 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика