"Манчестер Юнайтед" "Байер" ҳимоячисига қизиқмоқда News

"Манчестер Юнайтед" "Байер" ҳимоячисига қизиқмоқда

Леверкузеннинг "Байер" клуби марказий ҳимоячиси Эдмонд Тапсоба "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсадига айланди.

"Daily Mail" хабарига кўра, "қизил иблислар" келиб чиқиши Буркина-Фасолик бўлган 22 ёшли футболчининг ўйинини диққат билан кузатиб боришяпти ва ёзда уни харид қилишлари мумкин.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" "фармацевтлар" футболчисига ягона даъвогар эмас, унга "Лестер" ва "Вулверхэмптон" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Тапсоба ушбу мавсумда "Байер" таркибида 29 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Унинг трансфер қиймати – 40 миллион евро.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика