"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ўйинчисини 151 миллион еврога харид қилган ҳолда клуб рекордини ўрнатмоқчи
30 mar 2020 11:17
News
"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" ўйинчисини 151 миллион еврога харид қилган ҳолда клуб рекордини ўрнатмоқчи
Клуб 151 миллион евро (135 миллион фунт) орқали Сауль Ньигесни ўз сафларига қўшиб олишга ишонишмоқда.
Майдон марказини Сауль орқали кучайтириш Погба билан боғлиқ муаммо ва Матичнинг ёзда 32 ёшни қаршилаши билан боғлиқ. Шу сабабдан Оле Гуннар Сульшер бу трансферга ёздаги асосий мақсад сифатида қарамоқда.
Клуб скаутлари Саулни "Энфилд"да ЧЛ доирасидаги "Ливерпуль" (4:2)га қарши ўйинда кузатишган. Ўша ўйинда 25 ёшли испаниялик Диего Симеоне жамоасига амалдаги чемпионларни мусобақадан чиқариб юборишга ёрдам берган.
Юқорида қайд этилган маблағ Саулнинг "Атлетико" билан тузган шартномасида ёзилган. Шундан қилиб ушбу трансфер Саулнинг хоҳишига боғлиқ. "Олд Траффорд" ҳам футболчининг улар сафига ўтишига ишонмоқда.
Аммо, "Атлетико" Сауль билан янги шартнома имзолаб, товон пулини бундан ҳам каттароқ қилмоқчи, аммо ҳозирча янги шартнома имзоланмади.
Comments