Latest news

09:22ФИФА хавотирда  0 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  2 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  2 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  157 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  4 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  11 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4

"Манчестер Юнайтед" - АПЛнинг молиявий етакчиси News

"Манчестер Юнайтед" - АПЛнинг молиявий етакчиси

Спорт молияси бўйича мухатассис Том Маркхэмнинг 16 йиллик изланишларига кўра, АПЛ клубларининг умумий нархи 460%га ўсган.

Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" доимо энг қиммат клублар сафида бўлган.

1999 йилда барча жамоаларнинг умумий нархи 1,5 млрд. фунт эди ва фақат "Манчестер Юнайтед"нинг ўзи 625 млн. фунт бўлган. 2015 йилда Премьер-лиганинг барча клублари нархи 8,4 млрд. фунтга етди ва "қизил иблислар" 1,85 млрд. фунтга баҳоланиб, рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг энг яқин таъқибчиси "Арсенал"дир (1,12 млрд. фунт).

Доктор Маркхэм ҳисоб-китобда фойда, жамоа активлари ва умумий рентабелликка асосланган формуладан фойдаланган. Унинг фикрича, яқин йиллар ичида инглиз клубларининг нархи фақат ўсади.

"Бу лигага чиқишнинг ўзиёқ клубга 60 млн. фунт нарх қўшади. Жамоага 2016-2017 мавсумдаги трансляция учун пуллар кела бошласа, ҳар бир клуб яна ўнлаб млн. фунтга ўсади" - дейди Маркхэм.

1999 йилдан бери телеҳуқуқлар баҳоси деярли 10 бараварга ошган, олий дивизион клубларининг умумий фойдаси эса 353%га ўсган ва йилига 772 млн. фунтдан, 3,5 млрд. фунтга кўтарилди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика