Latest news

22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  42 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  8 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  4 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1

"Манчестер Юнайтед" афсонаси 43 ёшда. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида News

"Манчестер Юнайтед" афсонаси 43 ёшда. Унинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида

Бугун Дэвид Бэкхем 43 ёшга тўлди. Биз сизларга футболчи ҳақида маълумотлар берамиз.

БЭКХЕМНИНГ БОЛАЛИГИ

У 1975 йилнинг 2 май кунида таваллуд топган. Унинг отаси Лондонда ошхонаси монтажчиси, онаси сартарош эди. Агарда онаси ярим яҳудий бўлса, Дэвиднинг ўзи ҳам шундай бўлиши керак эди. Шу боисдан у динга етарлича берилган ва черковларга жуда кўп борарди. Унинг оиласидагилар эса "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларига олиб боришарди.

Қаранг, ёш болакай Бобби Чарльтоннинг футбол мактабига қабул қилинди! Унинг отаси ўша вақтда "Рижуэй Роверс" клуби мураббийи бўлганди. Ёш Бэкхем ўша жамоа таркибида яхши ўйин намойиш қилди. 11 ёшида эса "Манчестер Юнайтед" либосини кийиб майдонга тушиш шарафига эришди. 14 ёшга етганида эса МЮнинг академияси билан шартнома имзолади.

БЭКХЕМНИНГ ФАОЛИЯТИ

У ёшлар ўртасидаги Англия кубогини қўлга киритди.1992 йилда "Юнайтед" билан профессионал шартнома имзолади ва асосий таркибда илк марта майдонга тушди. Кейинчалик кетма-кет ғалабаларга эришди. 1996 йилда эса унга Англия терма жамоасидан “совчи”лар кела бошлади. 1997 йилда эса "Манчестер Юнайтед"да энг яхши ёш футболчи бўлди. Орадан бир неча йиллар ўтиб, у "Реал"га кўчиб ўтди ва унинг ютуқлари сони янада кўпайди. 2007 йилда эса унинг шартномаси якунланди ва "Лос-Анжелес Гэлакси" футболчисига айланди.

Шу орқали Америка футболига бўлган қизиқиш ошиб кетди. Бэкхем - ОАВ нигоҳида юрадиган инсон. Америкадагилар эса бундан ғазабландилар ва унинг жамоадаги сўнгги ўйинларида"Ярим нафақадаги футболчи" деб ёзилган плакатлар кўтариб туришди. Лэндон Донован клубга ультиматум қўйди: ёки Бэкхем ёки у жамоадан кетади. Шу боисдан у Америкадаги фаолияти якунлаганидан кейин Европага қайтди ва "Милан" таркибида ўйнашни бошлади. 

Бэкхем 2010 йилги ЖЧни оёғидаги жароҳати сабабли ўтказиб юборди. 2011 йилда эса "Тоттенхэм" билан биргаликда машғулотларда иштирок этди. Кейинроқ уни "Лестер" ўз сафига чорлади. Бироқ у футбол учун қариб қолганини ҳис қилди. Айни дамда Бэкхем MLSда ўз жамоасини очишни ният қилмоқда.

БЭКХЕМНИНГ СОВРИНЛАРИ

2003 йилда у Британия империясининг офицери унвонини қўлга киритган. 2005 йилда эса ЮНИСЕФнинг элчиси бўлиб ишлади. "Forbes" нашри эса уни "Буюк 100 британиялик" рейтингига киритди. "Arena" нашри эса уни шундай рўйхатнинг 1-ўринига қўйди. У "Time" журналининг ҳам шу каби рўйхатидан ўрин олди.

БЭКХЕМНИНГ ҲАЁТИ

Унинг рафиқаси - бир неча кўрсатувларда машҳур бўлган Виктория Бэкхем. Уларнинг уч нафар ўғли - Бруклин Жозеф 12, Ромео Жеймс 16 ва Круз Дэвид 13 ёшда. Шунингдек 7 ёшли Харпер Севен исмли қизи бор. Дэвиднинг танасида барча фарзандларининг исми татуировкаси туширилган.

Айни дамда у Майамида яшамоқда. Унинг туғилган куни билан табриклаймиз ва келгуси ҳаётига янада омадлар тилаймиз.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика