Latest news

10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  0 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  4 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  70 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  34 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  4 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  6

«Манчестер Юнайтед» - «Тоттенхэм» Превью News

«Манчестер Юнайтед» - «Тоттенхэм» Превью

АПЛ 20-туридан ўрин олган марказий ўйин превьюси билан танишиб олинг.
Стадион: "Олд Траффорд", Манчестер.
Мусобақа: Премер-лига 20-тур.
Чоршанба, 1 январь 2014 йил.
Бошланиш вақти: 22:30 (Тошкент).
Бош ҳакам: Ховард Уэбб.
Қанот хакамлари: Майк Малларкий, Даррен Канн.
Захира ҳаками: Нейл Суорбрик.

ЎЙИН ОЛДИДАН МАЪЛУМОТЛАР

"Манчестер Юнайтед"

"Қизил иблислар" Уэйн Рунини ҳолатига қараган ҳолда бу учрашувда уни майдонга тушириш ёки тушмаслигини ҳал қилади. Робин ван Перси эса бу учрашувда жамоадошларига ёрдам бера олмайди.
Четлатиш: Йўқ.
Жароҳат олганлар: Рафаэл, Жонс, Нани, Феллайни, ван Перси.
Сўроқ остида: Руни.

Қайднома: Де Хеа, Линдегард, Жонстон, Рафаэл, Смоллинг, Фердинанд, Эванс, Эвра, Видич, Фабио, Валенсия, Нани, Кэррик, Флетчер, Клеверли, Гиггз, Андерсон, Янг, Заҳа, Янузай, Руни, Уэлбек, Кагава, Эрнандез.

"Тоттенхэм"
"Шпорлар" таркибида Паулиньо ушбу учрашувда майдонга туша олмайди. Кайл Уокер эса дисквалификация муддатини ўтаб сафга қайтди ва бу учрашувда майдонга туширилиши мумкин. Шунингдек, бу учрашувда Дефо ва Денни Роузнинг майдонга туширилиши сўроқ остида.
Четлатиш: Йўқ.
Жароҳат олганлар: Кейн, Таунсенд, Раньери, Кобул, Вертонген, Паулиньо.
Сўроқ остида: Дефо, Денни Роуз.

Қайднома:
Льорис, Фридел, Уолкер, Нотон, Фрайерс, Роуз, Даусон, Кирикеш, Велкович, Капу, Дембеле, Леннон, Фредерикс, Бенталеб, Сигурдссон, Эриксен, Чадли, Ламела, Холтби, Адебайор, Дефо, Сольдадо.


ЖАМОАЛАР ҲОЛАТИ
"Манчестер Юнайтед"
6-ўрин, 34 очко.


Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча мусобақаларда) +6=0-0

"Манчестер Юнайтед" охирги ўтказган барча мусобақаларда 6та ғалабага эришди. Уларнинг 4тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Бу натижа уларнинг 2012 йил август-сентябрь ойларидан буён кўрсатган энг яхши ғалабали натижалари ҳисобланади.

Дэвид Мойес жамоаси чемпионат доирасидаги охирги 13 учрашувдан 8тасида ғалаба қозониб, икки бора мағлубиятга учрашган.

"Юнайтед" чемпионат доирасида 76 учрашувдан буён пенальтидан гол ўтказиб юбормаган.

"Тоттенхэм"
7-ўрин, 34 очко.


Охирги 6 учрашувда қайд этилган натижалари (Барча мусобақаларда) +3=1-2

"Шпорлар" Премер-лиганинг сўнгги 3 учрашувида 7та гол уришга эришди. Андре Виллаш-Боаш бошчилигидаги "Тоттенхем" эса охирги 7 учрашувда 7та гол кирита олган эди.

Ўтган турда "Сток Сити" устидан 3:0 ҳисобида қозонилган ғалаба, "Тоттенхем" учун Премер-лигада 2012 йилнинг 26 декабрида "Астон Вилла" устидан қозонилган 4:0 хисобидаги ғалабадан сўнг энг йирик ғалаба бўлди.

"Тоттенхем" бу мавсумда қолган клубларга қараганда кўпроқ пенальти тепишмоқда (4та). Уларнинг барчасини Роберто Сольдадо амалга оширмоқда.

ФУТБОЛЧИЛАР ВА РEКОРДЛАР ҲАҚИДА

"Манчестер Юнайтед"
Тўпурарлар:
Руни 11 гол (9та лигада), ван Перси 10 гол (7та лигада)

Уэйн Руни чемпионат доирасида ушбу мавсумда "қизил иблислар"нинг 28 фоиз голини урган.

Руни чемпионат доирасида "шпорлар" дарвозасини 9 бора ишғол қилган. У сўнгги 6 учрашувда 7 бора "шпорлар"ни хафа қилган.

Денни Уэлбек Премер-лиганинг сўнгги 4 учрашувида 4 та гол киритиб 1 бора голли узатма амалга оширган.

Агарда Майкл Кэррик бу учрашувда майдонга туширилса, у ҳолда Кэррик собиқ клубига қарши майдонга тушган бўлади.

"Тоттенхэм"
Тўпурар:
Солдадо 8 гол (5та лигада).

Агарда Зеки Фрайерс бу учрашувда майдонга туширилса, у ҳолда Фрайерс собиқ клубига қарши майдонга тушган бўлади.

ЖАМОАЛАР ЎРТАСИДАГИ УЧРАШУВЛАР

Ушбу клублар барча мусобоқаларда жами 179 бора ўзаро майдонга тушишган. Шулардан 84 тасида "Манчестер Юнайтед", 47тасида эса "Тоттенхэм" ғалаба қозонган. Шунингдек 48 бора дуранг натижа қайд этилган.

"Шпорлар" Премер-лига доирасида "Юнайтед"га қарши сўнгги 25 учрашувда фақатгина бир бора ғалабага эришган - 1 ғалаба, 7 дуранг, 17 мағлубият.

"Тоттенхэм" чемпионат доирасида "Олд Траффорд"да ўтган 19 учрашувдан 13тасида "Юнайтед" дарвозасини ишғол қила олмаган.

Иккинчи томондан "Юнайтед" чемпионат доирасида 3 учрашувдан буён "Тоттенхем"ни мағлубиятга учрата олмаяпти - 2 дуранг, 1 мағлубият.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР

Англия чемпионати: "Манчестер Юнайтед" 76, "Тоттенхем" 36 ғалаба, 41 дуранг.

АПЛ: "Манчестер Юнайтед" 29, "Тоттенхем" 4 ғалаба, 10 дуранг.

ЎТГАН МАВСУМДАГИ УЧРАШУВ

"Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" 1:1

Сана: 20 январь 2013 йил.
Ҳакам: Крис Фой.
Голлар: "Тоттенхэм": Демпси 90+3 - "Юнайтед": ван Перси 25.

БИРИНЧИ ДАВРАДА КEЧГАН УЧРАШУВ

"Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед" 2:2
Сана:
1 декабрь 2013 йил.
Ҳакам: Майк Дин.
Голлар: "Юнайтед": Руни 32, 57 (пен) - "Тоттенхем": Уокер 18, Сандро 54.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика