Latest news

01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  0 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  12 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  3 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  6 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  21 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0 23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  38 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  5 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  26 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  42 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  96 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  1 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  22

"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади News

"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Ҳусановни мақтади

"Шаҳарликлар" собиқ аъзоси Пол Диков "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Хусановнинг "Ливерпул"га қарши (0:2) Англия Премьер-лигаси 26-тур ўйинига баҳо берди.

Собиқ форвард Matchday LIVE эфирида 20 ёшли ўзбекистонлик футболчининг жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай, футболчининг ҳаракатлари илиқ таассурот қолдирганини айтиб, "ажойиб" дея баҳолади.

Қайд этиш керакки, "Ливерпуль" билан ўйинда Ҳусанов бир йўла иккита кўрсаткич бўйича энг яхши деб топилганди – тўпга энг кўп тегиш (102), шунингдек, паслар аниқлиги (99%).

Бундан ташқари, Ҳусанов АПЛнинг 26-турида тўп учун курашда энг кўп (12 марта) ғолиб чиққан футболчи бўлди. 

Маълумот учун, Диков футболчилик даврида "Арсенал", "Манчестер Сити" ва бошқа жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Шотландия терма жамоаси сафида 10 та ўйин ўтказган.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика