"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида 1000 та гол урди News

"Манчестер Сити" Гвардиола қўл остида 1000 та гол урди

"Манчестер Сити" Хосеп Гвардиола қўл остида барча мусобақаларда 1000 та гол урди.

Жамоа кеча АПЛнинг 28-тури доирасидаги баҳсда "Вест Хэм"ни мағлуб этди (3:0). Испаниялик мутахассис "мовийранглилар" бош мураббийи лавозимини эгаллаганидан сўнг, "шаҳарликлар" Европанинг топ-5 лигасидаги барча клублардан кўпроқ гол уришди.

Шунингдек, "Сити" ушбу даврда Англия Премьер-лигасидаги бошқа жамоалардан 200 та кўп тўп киритган.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика