"Манчестер Сити" Эдерсонни сотиб олмоқчи
09 feb 2025 12:45
News
"Манчестер Сити" Эдерсонни сотиб олмоқчи
"Шаҳарликлар" ёзги трансфер ойнасига тайёргарликни бошлаб юборишган.
Клуб таркибни кучайтириш вариантларини ўрганишда давом этмоқда.
Номзодлар орасида етакчилар бири "Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон. Қатор топ клублар қизиқиш билдираётган футболчи "Манчестер Сити"нинг асосий трансфер мақсадларидан ҳисобланади.
Жорий мавсум футболчи Бергамо клуби сафида 25 ёшли футболчи А Серия доирасида 24 та ўйинда 3 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.
"Шаҳарликлар" дарвозасини бошқа бир бразилиялик Эдерсон қўриқлашини яхши биласиз. Агарда бу трансфер амалга ошса, машғулотда қизиқ ҳолат юз берса керак.

Link :
Source : Fichajes
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments