"Манчестер Сити" ЕЧЛдан четлатилиши мумкин
14 may 2019 00:30
News
"Манчестер Сити" ЕЧЛдан четлатилиши мумкин
УЕФАнинг молия ишлари бўйича тафтиш комиссияси «Манчестер Сити»ни молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганлиги сабаб Еврокубоклардан четлатиши мумкин.
Манбанинг хабар беришича, комиссия раҳбари Ив Летерм "шаҳарликлар”нинг камида бир мавсум дисквалификацияга эришмоқчи.
Инглиз клуби фэйр-плей бўйича 2014-йилда тақдим этилган хужжатларга нотўғри маълумотларни киритганликда айбланмоқда. Шунингдек, жамоа ҳомий ташкилотлар билан тузилган шартномалардаги маблағларни тўлиқ кўрсатмаганликда ҳам гумон қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА 2014-йилда «Ман Сити»ни 49 млн. фунт жаримага тортган, клубнинг ЕЧЛ учун эълон қилинадиган футболчилар қайдномасини қисқартирган ва 2 мавсум футболчи сотиб олиш имконияти чеклашга қарор қилганди.
АПЛнинг жорий мавсум чемпиони эса уларга қўйилаётган барча айбловларни кескин рад этмоқда.
Link :
Source : New York Times
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments