"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди
18 apr 2021 01:52
News
"Манчестер Сити" де Брюйнени йўқотди
"Манчестер Сити"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳат туфайли сафдан чиқди.
Футболчи Англия Кубоги 1/2 финали доирасидаги "Челси"га қарши ўйинда (0:1) жароҳат олди ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. Ярим ҳимоячи тез фурсатларда тиббий кўрикдан ўтади ва жароҳатининг оғирлик даражаси ва тикланиш вақти аниқланади.
29 ёшли де Брюйне ушбу мавсумда "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 35 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 16 та голга узатма берган. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзигача амал қилади.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments