"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди
21 may 23:10
News
"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди
"Манчестер Сити" посбони Скотт Карсон жамоаси кетма-кет тўртинчи чемпионликни нишонлаган оқшом тунги клубни тонгда тарк этди.
38 ёшли учинчи дарвозабон Манчестердаги тунги клубда ўтказиладиган анъанавий чемпионлар кечасидан эрталаб соат тўртларда қўриқчилар томонидан ҳайдалган. Хабарларга кўра, у сархуш ҳолатда тартибсизлик келтириб чиқариб, меҳмонлардан бири билан уришишга ҳаракат қилган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча маълум эмас. Байрамда клубнинг барча аъзолари оилалари билан бирга иштирок этишди.
Карсон 2019 йил "Дерби Каунти"дан клубга келиб қўшилгандан бери "шаҳарликлар"нинг захирадаги дарвозабони саналади. Ўшандан бери у Пеп Гвардиола жамоасининг энг севимли ўйинчиларидан бирига айланди.
Англиялик посбон охирги бешта йилда атиги 2 маротаба майдонга тушган. Аввалроқ "Сити" бош мураббийи уни бошқаларга ўрнак бўлиши айтиб ўтганди.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments