Latest news

10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  5 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  10 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  25 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  11 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  134 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1048

"Манчестер Сити" - "Челси". Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью News

"Манчестер Сити" - "Челси". Европа Чемпионлар лигаси финал ўйинига превью

29 майдан 30 майга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг финал учрашуви «Манчестер Сити» ва «Челси» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади.

Ўйин олдидан жамоалар тайёргарлиги, уларнинг финалга қандай етиб келганлиги ва ўйинчилар ҳолати ҳақида превьюни тақдим этамиз.

Финалгача йўл

«Манчестер Сити» қийинчиликсиз гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, бешта учрашувда ғалаба қозонди, бир учрашув дуранг билан ниҳоясига етди. 

Гвардиола жамоасининг плей-оффдаги навбатдаги икки рақиби Германия клублари эди. Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши муаммога дуч келинмади — бир хил ҳисобдаги икки ғалаба (2:0). Аммо «Боруссия Дортмунд»га қарши ўйинларда «шаҳарликлар» анча тер тўкишди. 2:1 ҳисобида иккита такрор ғалабадан сўнг, ярим финалга йўл очилди. У ерда «Ман Сити»ни ўтган йилги финалчи ПСЖ кутаётган эди, аммо бу тўсиқни ҳам Пеп шогирдлари бартараф этишди (2:1, 2:0).

Турнирдаги тўпурар футболчилари: Рияд Махрез, Ферран Торрес (4)

«Челси» ҳам гуруҳдан чиқиш учун деярли қийинчиликларга дуч келмади. Лондонликлар тўрт марта ғалаба қозонишди ва икки бор дуранг ўйнашди. Плей-оффда бирин-кетин «Атлетико», «Порту» ва «Реал Мадрид» клубларини «ер тишлатишди».

Турнирдаги тўпурар футболчиси: Оливье Жиру (6)

Имкониятлар

«Манчестер Сити»

«Челси» билан учрашишдан олдин Пеп Гвардиола асосий эътиборини Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг биринчи бўлимларида дуч келган қийинчиликларга қаратса, ажабмас. Дортмунднинг «Боруссия» клуби билан жавоб учрашувида ва ПСЖ билан дастлабки ўйинда «шаҳарликлар» учун илк бўлим жуда машаққатли кечган.

Немис клубига қарши илк таймни 0:1 ҳисобида бой беришди. Жамоа шу қадар чекланиб қолган эди-ки, улар дастлабки 45 дақиқада атиги битта  аниқ зарба беришга муваффақ бўлишди. Ўйиннинг иккинчи ярмида хотиржам ўйин кўрсатган «шаҳарликлар» дарвоза томон тўртта аниқ зарба ижро этди, улардан иккитаси дарвоза тўридан жой олди.

Шунингдек, «шаҳарликлар» Парижда ҳам илк бўлимда мағлуб бўлишди. Ўйин очиқ тарзда ўтди — биринчи бўлимда мезбонлар тўртта, меҳмонлар эса иккита зарба беришди. Аммо Гвардиола жамоаси фақат иккинчи бўлимда рақибнинг қўл-оёқларини боғлаш билан бирга, ўз имкониятларидан фойдаланишга муваффақ бўлди. Танаффусдан кейин ПСЖ дарвоза томон биронта зарба беролмади, «Манчестер Сити» эса тўрт марта буни уддалади.


«Челси» билан аксинча бўладими?

«Челси»га қарши сўнгги икки ўйинда «Манчестер Сити» статистик жиҳатдан анча бўшашган. Кубок ярим финалида «шаҳарликлар» меҳмонлар рақиб дарвозасига зарба бериш бўйича яхшироқ натижага эришди ҳамда чемпионат учрашувида биринчи бўлимда ғалаба қозонишди. Шу билан бирга, Серхио Агуэро учрашув ғолиби масаласини ҳал қилиши мумкин эди, аммо у пенальтини аниқ амалга ошира олмади. Сўнгги икки ўйин бой берилди.

Чемпионлик ўйинида «Манчестер Сити» иккинчи бўлимда ташаббусни «Челси»га бутунлай топширгани ҳам қизиқ. Лондонликлар 61 фоизга тўпни эгалик қилишди ва ҳар бир зарбага тўртта зарба билан жавоб қайтаришди. Аммо Томас Тухель Чемпионлар лигаси финалидан олдин таъкидлаганидек, кейинги тўқнашув нолдан бошланади.

Эдерсон пенальтидан зарба беришни жуда хоҳламоқда

Биз дарвозабонлар дарвозабонлари борлигини унутмаслигимиз керак — Эдуард Менди ва Эдерсон АПЛнинг ушбу мавсумидаги энг яхшилари. Бразилиялик кипер чемпионатда 19 та қуруқ учрашув ўтказди. Сенегаллик посбон эса 16 ўйинда дарвозасига ҳеч кимни яқин йўлатмасдан, бу кўрсаткич бўйича иккинчи бўлди. Аммо Чемпионлар лигасида ҳозирда саккиз бор дарвоза дахлсизлигини сақлаган Менди олдинда. Эдерсонда бу натижа биттага  кам.

Финалдан олдин бразилиялик кипер қарама-қаршилик даражасини янада юқори даражага кўтаришга қарор қилди. Эдерсон пенальти тепишни хоҳлаётганини айтди. Европа Лигасининг ҳал қилувчи ўйинида содир бўлган воқеалар фонида, эҳтимол, биз яна дарвозабонлар дуэлини кўрармиз.

«Челси»да нима гаплар?

Менди ва Канте

Мавсум давомида «Челси»да йўқотишлар кўп бўлди, ҳатто энг яхши футболчилари ҳам жароҳатларга йўлиқди. Чемпионлар лигаси финалида ярим ҳимоячи Нголо Канте ва дарвозабон Эдуард Мендининг иштирок этиши сўроқ бўлиб турибди.

Ярим ҳимоячи «Лестер»га қарши зафарли учрашувни тугата олмади (2:1) ва «Астон Вилла» билан сўнгги ўйинни ўтказиб юборди (1:2). Менди ҳам жароҳатдан азиятт чекмоқда. Чемпионлар Лигаси финалидан бир ҳафта олдин Томас Тухель Кепанинг дарвозада кўринишини истисно қилмаслигини айтди.

Аммо ўйиндан уч кун олдин Канте ва Менди умумий гуруҳда машғулотларни бошлагани маълум бўлди. Кейинчалик иккаласи ҳам финалда асосий таркибда тушишга даъвогар эканлиги маълум бўлди. Шундай қилиб Тухель «Манчестер Сити» билан ўйинга тўлиқ тайёр.

«Челси» эски либосига қайтади

Клублар янги либослар билан мавсум бошланишидан олдин эмас, балки амалдаги мавсумда ҳам фойдаланаётгани биринчи марта эмас. Англия кубоги финалида «Лестер»га қарши ўйинда янги уй либосини кийиб олган «Челси» ҳам шундай қилди. Шунингдек, «Барселона»га қарши Чемпионлар лигаси финалида ўйнаган лондонликларнинг аёллар жамоаси билан ҳам шундай ҳол юз берди. Натижа эса — иккита мағлубият.


Шундан сўнг клуб эски кўринишга қайтган маъқул дея ҳисоблади. Қизиғи шундаки, бу каби ҳодисалар «Челси» билан илгари ҳам содир бўлган. 2008 йилда лондонликлар «Манчестер Юнайтед»га қарши Москвада бўлиб ўтган Чемпионлар Лигаси финали учун янги либосда майдонда саф тортишди. Ушбу ўйинда ҳам ютқаздилар.

Тактика ва таркиблар

Гвардиоладан исталган дақиқада кутилмаган тактикаларни кутишингиз мумкин. «Бавария» мураббийлик постида бу исботланган. Аммо шунга қарамай, 4-3-3 стандартига асосланса керак. Стоунс ва Диаш мудофаа марказида, Уокер эса ўнгда ҳаракат қилади. Чап қанот ҳимояси савол остида — Канселуми ёки Зинченко? ПСЖ билан тўқнашувда украиналик футболчи муносиб ҳаракат қилди. Пеп унга финалда ҳам ишонса керак. Майдон марказида учлик — Гюндоган-Родри-Силва жой олса керак ва Фоден, де Брюйне ва Маҳрез олдинги қаторда тўп тепиши мумкин. Гвардиола Агуэрони таркибга сиғдиришга журъати етмаса керак.

Кепа, албатта, «Челси» дарвозасида бўлмайди. Менди қўлтиқтаёқда бўлса ҳам ўз жойини эгалласа керак. Ҳимояда Рюдигер-Силва-Аспиликуэта учлигини кутмоқдамиз. Чилуэлл ва Жеймс қанотларда ҳаракатланишади, Канте ва Жоржиньо жуфтлиги марказий ярим ҳимоя қўрғонини эгаллайди. Маунт ва Вернер сафига Зиеш қўшилиши мумкин, шунингдек, Тухелда Пулишич варианти ҳам бор. 

Натижа

Сўнгги икки учрашувда «Аристократлар»нинг қўли баланд келган. Аммо Пеп учун у ўйинлар муҳим аҳамиятга эга эмасди. 2016 йилдан бери «шаҳарликлар»ни бошқараётган мутахассиснинг ушбу клуб билан эришмаган фақат шу асосий соврини қолган. Кубокка эришиш учун «Сити» тиш-тирноғи билан курашса керак. Буюк мураббийларни бирин-кетин таслим эта олган Тухель ҳам кубокдаги муваффақиятсизлик аламини ушбу ушрашувдан олиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, 29 май оқшомида шиддатли баҳс гувоҳига айланамиз. 

Сизнингча, ушбу тўқнашувда ким хурсандчилик билан, ким эса кўзёшлар билан майдонни тарк этади?

Оқил Абдубарноев

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика