Latest news

07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  0 01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  3 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  6 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  2 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  12 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  10 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  5 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  31 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  11 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади News

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади

"Боруссия" Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем учун кураш давом этади.

Англия терма жамоаси ва "Боруссия" Дортмунднинг ёш юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш учун Европанинг бир қатор топ-клублари жиддий рақобатга киришган. Бу кураш январда янада алангаланиши табиий. 19 ёшли футболчига даъвогар клублар олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйишга интилмоқда.

Аввалроқ "Ливерпул"нинг келишувга эришиш борасида имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Энди "шаҳарликлар" англиялик ёш иқтидор эгасини ўзиники қилиш учун ва унга кетадиган улкан трансфер маблағларини қоплаш учун жамоа аъзоси Жек Грилишдан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Бу билан АПЛ чемпионлари ишга жиддий киришганларини кўрсатмоқда. Иккала футболчи ҳам айни пайтда Қатарда Англия термаси таркибида ҳаракатланмоқда.

27 ёшли Жек Грилиш жорий мавсум жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Шунингдек, унинг ҳисобида "уч шерлар" таркибида мундиалда урилган гол ҳам мавжуд.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика