Манба: Вегорст бир ҳафта ичида "Манчестер Юнайтед"га ўтади
12 jan 2023 14:34
News
Манба: Вегорст бир ҳафта ичида "Манчестер Юнайтед"га ўтади
"Бёрнли" ва "Бешиктош" билан келишиб олинди.
30 ёшли Ваут Вегорст тез орада "Манчестер Юнайтед"га келиб қўшилади.
"Foot Mercato" журналисти Санти Аунанинг хабар беришича, манкунианлар "Бёрнли" ва "Бешиктош" билан ижаранинг барча шартларини келишиб олдилар. Нидерландиялик футболчи бир ҳафта ичида "Юнайтед" ихтиёрига етиб боради.
Аввалроқ ҳужумчини "Бёрнли"дан ижарага олган турк клуби уни Венсан Абубакар келгунига қадар қўйиб юбормаслиги ҳақида хабар берилганди.
Вегорст Туркия чемпионатининг 16 та учрашувида 8 та тўп киритди ва 4 та голли узатмани қайд этди.
Link :
Source : twitter.com/Santi_J_FM
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Comments