Манба: ПСЖ Месси ва Неймардан қутилмоқчи News

Манба: ПСЖ Месси ва Неймардан қутилмоқчи

ПСЖнинг янги раҳбарияти Лионель Месси ва Неймар жамоани янгилаш бўйича лойиҳага мос тушмайди деб ҳисобламоқда.

Испаниялик журналист Педро Моратанинг маълум қилишича, клуб Месси ва Неймардан қутилмоқчи. 

Моратанинг сўзларига кўра, ПСЖ ушбу икки юлдуз футболчига асосий эътиборни қаратиб қўймоқчи эмас. Аммо улардан халос бўлиш осон бўлмаслигини клубдагилар тушуниб туришибди. 

Клубнинг янги спорт директори Луис Кампос ва бўлажак бош мураббий Кристоф Гальтье ҳам шундай фикрда. 

Улар клуб футболчиларининг салоҳиятини юзага чиқариб, янги, рақобатбардош жамоа тузишни истамоқда. Янги бош мураббий 35 ёшли Месси ва 30 ёшли Неймарсиз шу ишни амалга оширмоқчи. 

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика