Latest news

00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  0 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  0 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  5 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  26 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  26 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  21 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  74 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0

Мана сенга олам-олам гул... News

Мана сенга олам-олам гул...

Бугун "Барселона" ютди, бўлиб ҳам асосий рақибини мағлуб этди.

Суперкубокда "Реал"дан учралган мағлубият, Кубокда "Атлетик Бильбао"га бой берилган ўйин... Бир қарашда "Барса" ҳалиям янги мураббийга мослашиш даврини кечираётгандек эди. Лекин бугун Мадриднинг "Атлетико"сини мағлуб этиш каталонияликлар учун катта қадам бўлди.

Ўйинни "Барса" кўтаринки руҳда ўтказди. Айниқса Адама Траорени айтмайсизми, худди анчадан бери бирга ўйнаб юргандек бир зумда жамоага қўшилиб кетди. Бугунги ўйин нимаси билан муҳим эди? Биринчи навбатда жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни билан. Ўйингача "Атлетико" 36 билан 4, "Барселона" 35 очко билан 5-ўринда эди. 

Бугун қўлга киритилган ғалаба "Барса"га очколари сонини 38тага етказиш билан бирга 4-ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. Эндиликда "Барса" учинчи ўриндаги "Бетис"дан 2 очко, биринчи ўриндаги "Реал"дан 12 очко ортда қоляпти. 

"Атлетико"га қарши баҳс кескин курашларга бой бўлди. Гарчи меҳмонлар ҳисобни очган бўлса-да, "Барса" ўзини йўқотиб қўймади ва биринчи таймда 3та гол билан жавоб берди. Иккинчи тайм бошларида Дани Алвеш 4-голни урди. Лекин унинг бир иши чатоқ бўлди: 69-дақиқада Карраскони бехосдан тепгани учун қизил карточка олиб четлатилди. 

Шунга қарамай, "Барса" қолган 20 дақиқада ўз дарвозасидан бошқа гол ўтказмади. Яъни олдинги ўйинларда бўлгани каби ҳимояда "мандраж" юзага келмади. "Атлетико" эса умуман ўзига ўхшамади. Тажовузкор ўйинни хуш кўрувчи "матрасчилар" Хави тузаётган жамоага қарши деярли ҳеч нарса қилишмади. 

Ўйиннинг кульминацион нуқтаси 10-дақиқада рўй берди. Жорди Альба жуда чиройли зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Бу голни қайта-қайта кўрсангиз арзийди. Агар шу гол бўлмаганида балки "Барселона" қийналиб қолармиди.

Хуллас, "Барса" ютди ва энди жамоа мухлислари бемалол эрталабгача "Мана сенга олам-олам гул, этагингга сиққанича ол" қўшиғини куйлаб ётишса арзийди. Кейинги турни "Барселона" 13 февралдан 14 февралга ўтар кечаси соат 01:00да "Эспаньол"га қарши ўтказади. Бизни олдинда Каталония дербиси кутмоқда. 

Барса Блогер.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика