"Ман Сити"га қарши ўйинда "Реал" таркибида иккита йўқотиш бўлиши мумкин
23 apr 2022 22:53
News
"Ман Сити"га қарши ўйинда "Реал" таркибида иккита йўқотиш бўлиши мумкин
Футболчилар жароҳатдан тўлиқ қутилганлари йўқ.
Marca нашрининг ёзишича, "Ман Сити"га қарши ЕЧЛ ярим финалининг дастлабки ўйинида "Реал" сафида икки ўйинчи майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди. Гап Давид Алаба ва Каземиро ҳақида кетмоқда.
Алаба "Осасуна"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Футболчи МРТ қилинганда, унинг мушакларида муаммо аниқланган.
Каземиро эса 19 апрель кунги машғулотларда сонининг орқа қисмидан жароҳат олганди.
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган "Манчестер Сити" ва "Реал Мадрид" ўйини 26 апрель куни соат 23:59 да бошланади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments