"Ман Сити" январда Мессига бошланғич таклиф бериши мумкин
03 nov 2020 16:29
News
"Ман Сити" январда Мессига бошланғич таклиф бериши мумкин
"Манчестер Сити" "Барселона" форварди Лионель Месси билан январда бошланғич таклиф бўйича келишувга эришиши мумкин.
Қайд этиш керакки, аргентиналик футболчи Каталония клуби билан мавсум сўнггига қадар ўз келажагини муҳокама қилмоқчи эмас.
Ҳужумчининг "Барса" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
"Барселона" президентлиги учун сайловлар мартга белгиланган, шундан сўнг янги раҳбарият Месси билан ҳозирги шартномани узайтириш учун ишга киришиши мумкин. Аммо, "Ман Сити" қатори бошқа клублар ҳам ўйинчи билан шахсий шартномани келишиб олишлари мумкин.
Олдинроқ, "Манчестер Сити" операцион директори Омар Беррада агар Месси "кўк-анорранглилар" сафидан кетадиган бўлса, клуб у билан шартнома имзолаш вариантини ўрганишини маълум қилганди.
Link :
Source : telegraph.co.uk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments