Latest news

19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  0 18:35CAFA Nations Cup. Ўмон Ҳиндистон билан 3-ўрин учун беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  6 18:29"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон (матнли трансляция)  31 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  14 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  4 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  9 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  7 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7 13:58"Бу Эрон терма жамоасида "олтин авлод"нинг охирги даври бўлиши мумкин" — эронлик журналист  4 13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  6

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган” News

Маъмур Икромов: “Бор эътиборимиз “Фулад” билан ўйинга қаратилган”

Яқинда “Локомотив” сафига қўшилган тажрибали дарвозабон Маъмур Икромов жароҳат олган Игнатий Нестеровнинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Лекин “Локо”нинг Осиё Чемпионлар лигасининг “Ал Ҳилол”га қарши ўтган дастлабки турида ёш посбон Аброр Каримов асосий таркибга киритилганди. Лекин Икромов ўзига албатта имконият берилишидан умидворлигини айтди.

“Мен “Локомотив”га катта мақсадлар билан ўтганман, - дейди Икромов. – “Ал Ҳилол”га қарши ўйинда майдонга тушишимни кутгандим. Аммо мураббийлар Аброр Каримовга ишонч билдиришди. Шунга қарамасдан, бизда ажойиб жамоа бор. Қачондир мен ҳам ўз ўйинларим билан “Локомотив”га ёрдам беришимга ишонаман. Мураббийлар ишончини қозониш учун астойдил ҳаракат қиламан. Олдимизда турган вазифа эса “Фулад”ни мағлубиятга учратишдир.

Ҳозирда барчамизнинг фикру-ҳаёлимиз ушбу ўйинга қаратилган. Шу ўринда бир масалага ойдинлик киритиб ўтмоқчиман. Олдинги интервьюмда “Нефтчи”, “Шўртан” ва “Бухоро” клублари ҳакда гапирганимда, мухлислар буни нотўғри тушунишибди. Мен бу жамоаларни камситмагандим, шунчаки ҳозирги вазиятда чемпионлик учун кураша олмаслигини назарда тутиб айтгандим. Аслида улар ҳурматга лойиқ клублардир. Агар гапим мухлисларга оғир ботган бўлса узр сўрайман. Бу жамоаларга янги мавсумда омад тилайман”.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика