Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Маматказин, Холмуродов ва яна икки нафар футболчимиз Бангладешга йўл олди News

Маматказин, Холмуродов ва яна икки нафар футболчимиз Бангладешга йўл олди

Ўзбекистонлик футболчиларнинг Бангладеш чемпионатига кўчиб ўтиши охирги вақтларда урфга айланиб бормоқда.

Яқинда яна тўрт нафар ҳамюртимиз Бангладешга йўл олди. Тажрибали ҳимоячи Илдар Маматказин бир йиллик танаффусдан кейин яна катта футболга қайтди ва фаолиятини хорижда давом эттиришга қарор қилди. Андижонлик футболчи 2020 йилги мавсумда Ўзбекистоннинг ҳеч бир жамоасида кўриниш бермаганди. Яқинда у "Арамбах" клуби билан шартнома тузди.

Шунингдек Маматказин билан бирга Холмурод Холмуродов, Дилшод Назиров ҳамда Исломжон Абдуқодиров ҳам "Арамбах" жамоасига ўтди.

Маълумот учун Бангладеш чемпионатида 13 та жамоа иштирок этади. "Арамбах" 12-турдан сўнг турнир жадвалида аутсайдер бўлиб турибди.

Яна бир маълумот Бангладеш чемпионатининг иккинчи давра ўйинларига 9 апрелдан старт берилиши режалаштирилганди. Аммо бу давлатда карантин 5 апрелдан кучайгани сабабли, чемпионатнинг иккинчи қисми ҳозирча бошланмасдан турибди. Шу сабабли янги бориб қўшилган тўрт нафар легионерларимиз дебют учрашувини ўтказишмади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика