U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон биринчи турда Малига йирик ҳисобда мағлуб бўлди
10 nov 2023 15:05
News
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон биринчи турда Малига йирик ҳисобда мағлуб бўлди
U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳ босқичи. 1-тур
МАЛИ - ЎЗБЕКИСТОН 3:0 (ТУГАДИ)
Суракарта. "Манаҳан" стадиони.
Ҳакамлар: Техера Густаво, Баррерио Карлос, Ниевас Андрес (Уругвай), Аранда Априсманга (Индонезия)
Гол: Мамаду Думбия (Усмон Диарра) 30, 1:0, Мамаду Думбия (пенальти) 72, Мамаду Думбия 3:0
Мали: 1. Бурама Коне, 2. Муса Траоре, 5. Исса Траоре, 3. Ҳамиду Макалу, 4. Сулаймон Санаго (18. Муса Диоп,89), 6. Секу Коне, 10. Анге Тиа Мартиал (14. Усмон Тиеро, 74), 15. Байе Кулибали, 11. Иброҳим Канате, 17. Мамаду Думбия (9. Салиф Лиенту,89), 8. Усмон Диарра (19. Муҳаммад Баррий, 89)
Захира: 16. Сидибе Дигуине, 21. Сериба Думбия, 7. Мадибо Сиссоко, 12. Гауссу Коне, 13. Бадра Траоре, 20. Усмон Диарра
Ўзбекистон: 21. Муҳаммадюсуф Собиров, 19. Шерзод Абдулбориев, 20. Дилшод Абдуллаев, 6. Озодбек Ўктамов (15. Озодбек Эргашов, 53), 13. Беҳруз Жўматов (2. Аминбек Ёқубов,90+5), 5. Азизбек Тўлқинбеков, 3. Яҳё Ўринбоев ( 16. Муҳаммадали Реимов,46), 17. Оллаберган Каримов (18. Жасур Ҳикматуллаев, 85) 9. Амир Саидов, 14. Шодиёр Шодибоев (11. Қувончбек Абраев, 85),7. Лазизбек Мирзаев
Захира: 1. Жаҳонгир Бўриев, 12. Жаҳонгир Маматқулов, 4. Беҳрузжон Каримов, 8. Беҳруз Шукуруллаев, 10. Абдулҳамид Турғунбоев,
Учрашув якунланди.
90+7.Ўзбекистон прессингни амалга оширди. Ниҳоят сал бўлса ҳам ишонч билан олдинга ўтишни бошладик. Сўнгги 10 дақиқада 3та бурчак зарбаси ишланди.
90+4. ЎЗГАРИШ. Беҳруз Жўматов ўрнига Аминбек Ёқубов тушди.
90+3. Вакилларимиз олдинга ўтди. Ортга йўл йўқ. Йўқотиладиган ҳеч нарса ҳам қолмаган.
90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.
85. ЎЗГАРИШ. Шодибоев ва Каримов ўрнига Абраев ва Ҳикматуллаев ўйинга қўшилди.
84. Диаррадан яна бир зарба. Ноаниқ.
82. Қарор қабул қилинди. Гол ҳисобга олинди.
80. Ўйин ҳали ҳам тўхтаб турибди.
76. Ҳакам яна ВАРни тингламоқда. Гол ҳисобга олинадими? Футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолган, деган тахминдаман.
75. ГОЛ. Ўйин тақдири амалда ҳал бўлди. Думбия жамоадошининг қанотдан узатган тўпини дарвозага киритиб қўя қолди, ўзи ҳам кириб кетай деди, 3:0
72. ГОЛ. Дарвозабонимиз тўп йўналишини топди. Бироқ зарба кучли эди. Мамаду Думбия зарбани аниқ ижро этди, 2:0
70. ПЕНАЛЬТИ. Жуматов бу вазиятда қоидани бузган деб топилди. Муҳаммадюсуф Собировга омад тилаймиз.
68. Беҳруз Жўматов рақиб футболчисига қўполлик ишлатган бўлиши мумкин. Лекин ундан аввал Оллаберган Каримовга ҳам қўполлик ишлатилганди-ку?
66. Мали яна ҳужумга ўтди. Конате жарима майдончамизда йиқилди. Ҳакам ВАРни ўзи кўради.
64. Ўйин давом этади.
62. Мали яна хавфли ҳужум ташкил қилди. Иброҳим Конате катта тезликда жарима майдончамизга кириб борди ва дарвозабонимиз билан тўқнаш келди. Ҳакам ВАРни эшитмоқда.
59. Мали футболчилари жуда ва жуда қўпол ўйнаяпти.
57. ЗАРБА. Бу сафар Тиа Мартиал зарба берди. Тўп дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.
55. ЗАРБА. Усман Диарра бирин кетин ҳимоячиларимизни алдаб очиқ зона орқали зарба берди. Дарвозабонимиз мураккаб зарбани қайтарди. Балли Муҳаммадюсуф!
52. Думбия ҳимоячиларимиздан қочиб кетиб жарима майдончаси ичида хунар кўрсатди. Бу пенальти эмас. Ҳакам ҳам унга қараб: "Тур ўрнингдан, эркакка ўхшаб футбол ўйна",- дедиёв.
50. Дарвозабонимизнинг хатосидан сўнг Думбия зарба йўллади. Ҳа, Мали бизни яна анча қийнайдиганга ўхшайди.
49. ЗАРБА. Яна ўша Канате. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди.
48. Иккинчи бўлим ҳам Малининг ҳужумлари билан бошланди. Конатенинг зарбаси ноаниқ чиқди.
46. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон Яҳё Ўринбоев ўрнига Муҳаммадали Реимов тушди.
Иккинчи бўлим.
Танаффус
45+6. Мали ўсмирларимизни майдон марказидан ўтказаётгани йўқ.
45. Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
45. Дарвозамиз олдида хавфли вазият. Бу Мали ўсмирлар терма жамоасими?
38. ЗАРБА. Иброҳим Конате 17 метрлардан зарба йўллади. Хавфли лекин ноаниқ.
36. Ўйин давом этади. Вазиятни ўнглаш учун вақтимиз етарли.
30. ГОЛ. Мали якунда барибир дарвозамизни ишғол қилди. Мамаду Думбия ҳимоямиздаги тартибсизликдан сўнг зарба йўллаб ҳисобни очди. Диарра Ўктамовдан курашда ўтиб кетди ва тўпни Думбияга ташлаб берди. У эса вазиятдан фойдаланди.
27. Жамоаларга сув ичиб олиш учун 1 дақиқалик танаффус берилди.
26. Мали яна дарвозамизга яқинлашди. Тезроқ ўйинни қўлга олмасак қийналамиз.
21. СЕЕЙВ. Муҳаммадюсуф Собиров Думбиянинг кучли зарбасини бартараф этди. Малига гол уриши учун имконият бериб қўймоқдамиз. Ўйинни ўзгартиришимиз керак.
20. Ўзбекистон тўп назоратини қўлга олиши керак. Тўпсиз ўйнаш икки ҳисса куч талаб қилади.
19. Малилик футболчи Ўринбоевга нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш ҳам эшитиб олди. Кейингиси сариқ.
17. Барчаси жойида ҳеч қандай муаммо йўқ. Ўйин давом этади.
16. Ўйинда кичик тўхталиш.
14. Ўзбекистон ҳозирча ҳимояланмоқда. Ўйиндаги устунлик Мали томонида. Ҳимоячиларимиз Диаррага зарба беришга йўл қўймади.
8. ЗАРБААА. Лазизбек Мирзаев чап қанотдан олдинга ўтиб зарба йўллади. Унинг зарбасини малилик посбон қайтарди. Балки яна бироз олдинга юриш керакмиди.
4. Ҳужум қилиш навбати Малига. Ҳимоячиларимиз ортиқча қўполликсиз хавфни бартараф этди.
3. Ўзбекистон сўнгги 2 дақиқада рақиб дарвозаси томони икки маротаба юриш қилди. Вакилларимизнинг босими натижасида рақиб ҳимоясида саросима кузатилди.
2. Хавфли вазиияяят. Жуматовнинг узатмасидан сўнг Саидов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди. Малилик посбон бу ерда чаққонроқ чиқди.
Ўйинга старт берилди. Тўпни вакилларимиз ўйнга киритиб берди.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай. Биз ҳам тайёрмиз, олға Ўзбекистон!
- Навбат Ўзбекистон терма жамоасига. Ватан мадҳияси янграганда бутун вужудимиз мадҳияга жўр бўлгиси келади. Мадҳияни маромига етказиб айтмоқдамиз. Ўйинда ҳам барчасини маромига етказамиз, деб ўйлаймиз.
- Мали жамоаси мадҳияси янграмоқда.
- Суракарта. "Манаҳан" стадиони бугунги ўйинга мезбонлик қилади. Стадион сухандони мамнуният билан жамоаларни майдонга чиқиб келишини эълон қилди.
- Ассалому алайкум ватан терма жамоасини қўллаб-қувватлашга шай ҳолатда турган футбол шинавандалари. Ўсмирларимиз Жаҳон чемпионатидаги юришини бугун Малига қарши учрашув билан бошлайди.
Comments