Latest news

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  1 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  2 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  23 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  23 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Мальдинилар сулоласининг янги вакили News

Мальдинилар сулоласининг янги вакили

Шонли ўтмишга эга "Милан" яна "оёққа тураётгандек".

2001 йил 11 октябрида Паоло Мальдини оиласида қувончли ҳодиса юз берди. Болакай дунёга келди ва унга Даниэль деб исм қўйишди. Унинг касбга доир келажаги жуда эрта белгилаб қўйилган эди. Даниэль акаси Кристиан каби "қизил-қора" футболкани анча эрта эгнида кўрган. Отаси Паоло, бобоси Чезаре каби ҳимоя чизиғида ҳаракат қиларди, акаси Кристиан ҳам анъанани давом эттирди, лекин Даниэль фақат олдинда бўлишни исташини дарров англаб етди. Бироқ Даниэль илк қадамларини қанот ҳимоячиси ролида бошлаган ва 13 ёшдагина ҳужумда ундан кўпроқ фойда бўлишини исботлаб, ампуласини ўзгартирган. Вақт ўтаркан, мунтазам равишда болакай билан ишлаган мураббийларнинг унинг туғма иқтидори ҳақида айтишарди.

Кристиан Мальдини ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг фаолияти кутилганидек бўлмади. У "Милан"нинг асосий жамоаси таркибида майдонга тушолмади, ҳозирги кунда эса С Серияда жавлон урмоқда. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, иқтидорли бўлишига қарамай, ташқаридан бўлаётган босимга дош беролмади. Ким билади дейсиз, балки Даниэль ҳимоячи бўлмагани ҳам унга қўл келгандир, қўшимчасига акасининг омадсизлиги фонида укадан кўп нарса кутилмагандир ҳам. Асосий эътибор Кристианга қаратилган, у "қизил-қоралар" ҳимоясидаги сулола давомчиси бўлиши кутилган бир пайтда, укаси турли ёш тоифасидаги жамоалар таркибида голларни тахлаб ташлаётганди.

Илк бор кичик Мальдини юлдузи Вияреджо Кубогида порлади. Ушбу мусобақа билан Мальдинилар оиласининг тарихий "алоқалари" мавжуд. Ёш футболчилар учун мўлжалланган ушбу нуфузли турнирда унинг бобоси Чезаре "Триестина" сафида ҳаракат қилган бўлса, отаси Паоло "Милан" ёшлар жамоаси сардори сифатида майдонга тушган, Кристиан ҳам икки бор бу мусобақада иштирок этган. Даниэль ўзини яхши томондан кўрсата олди ва ўзига нисбатан жиддийроқ муносабат зарурлигини барчага исботлаб қўйди.

Ўтган мавсум Даниэль "Милан" сафида дебют қилди ва "қизил-қоралар" сафида майдонга тушган янги асрда таваллуд топган илк ўйинчига айланди. Златан Ибрагимович ўшанда вақтида Паоло билан ўйнагани, энди эса Даниэль билан елкама-елка ҳаракат қилаётганини айтиб, ҳазил тариқасида, ҳужумдаги шеригининг ўғли билан бирга ўйнашни исташини айтганди. Ўлими яқин Чезаре Мальдини "Милан"да Мальдини сулоласининг 4-авлод вакилини ҳам кўришни исташини айтганди. Афсуски, Чезаре набираси дебютини кўра олмади. 

"Венеция"га қарши ўйинда Мальдини А Серия доирасида илк бор асосий таркибда майдонга тушди. Шу беллашувда у қанотдан узатилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, дебют голини ҳам уришга эришди. Бундан келиб чиқадики, Даниэль Мальдини А Сериядаги биринчи голини отаси Паолонинг охирги голи ("Аталанта"га қарши - 2008 йил март)дан 13 йил 179 кун ва бобоси Чезаренинг охирги голи ("Катания"га қарши - 1961 йил сентябрь)дан 60 йил 22 кун ўтиб уришга муваффақ бўлди. Бу вазиятни Паоло трибунадан туриб кузатди ва унинг хурсандчилиги, қувончининг чегараси йўқ эди. Интервьюлари вақтида у Даниэль иқтидори ҳақида анча эҳтиёткорлик билан гапирса-да, ҳар сафар унинг характерини алоҳида таъкидлайди. Ёш йигитнинг елкасига улкан босим юклатилган ва у "осмонларга учиб кетишига" йўл қйўмаслик зарур. Бошқа томондан у қанчалар муҳим гол урган бўлмасин, ундай ҳол юз бермаса керак. Сабаби Мальдини ҳужумда биринчи танлов эмас, жамоада ундан тажрибалироқ рақобатчилар етарли. 11 октябрь куни у 20 ёшни қаршилайди, у ҳали ёш ва ҳозирча ҳар бир кейинги ўйинда голлар уриб ташалашини кутиш ноўрин бўлади.

 

Пиоли ҳам Мальдини дебюти борасида анча босиқлик билан гапирди. Мураббийнинг фикрича шогирди келажакда катта ҳужумчи бўлиш ва клубга фойда келтириш учун барча ҳислатларга эга. Бироқ мураббий Мальдини интенсивлик борасида ўз устида ишлаши ва ҳимоячилардан қоча олиш борасида ҳам ишлаши зарурлигини айтишни унутмади. "Венеция"га қарши ўйинда эпизодик вазиятларда рақиб ҳимоячилари Даниэлни ўйиндан узиб қўйишга муваффақ бўлишди. Балки, Мальдини қишда бошқа бир жамоага, балки ўша "Венеция"га ижарага йўл олгани ва А Серияда кўпроқ ўйин амалиёти ҳамда тажрибага эга бўлгани яхшироқдир. Миландан ташқарида катта ўғлининг фаолияти кўнгилдагидек кетмаганидан сўнг, "россонери"лар техник директори кичик фарзандини қўйиб юбормаса керак. Демак, 27-рақамли футболчидан айнан "қизил-қоралар" футболкасида янги муваффақиятларни кутиб қоламиз. Қачонлардир бобоси ва отаси "Милан" ҳимоясини "бетонлаб ташлаганди", балки оила тарихига голларни ҳам қўшиш вақти келгандир. Бу Мальдини сулоласининг жамоа сафидаги 37-голи. Уёғига қараб турсак, ЕЧЛ бош соврини ҳақида ҳам орзу қилиш мумкин бўлади. Ҳа, айтганча, ЕЧЛда 7тадан 6та совринни "Милан" таркибида Мальдини борлигида қўлга киритган ( 5таси Паоло ва 1таси Чезаре билан). 

Эндиги навбат Даниэлгами? Дарвоқе, бугун "Милан" ушбу йўлдаги яна бир қадамни ташлаши мумкин. ЕЧЛ 2-тури доирасида жамоа ўз уйида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилади. Эслатиб ўтамиз, 1-турда Пиоли шогирдлари Англияга сафар уюштириб, "Ливерпуль"га имкониятни бой беришганди (2:3).


Сергей Румянцев
Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика