Latest news

00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  1 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  1 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  22 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  15 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  300 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7

Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин" News

Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"

"Пахтакор" бош мураббийи ва Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацких мамлакат терма жамоасининг Исландия устидан қозонган ғалабасидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

- Украина терма жамоаси ирода намойиш этиб, Исландияни мағлуб этди ва Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...

- Ўйин менга ёқди. Икки терма жамоа ҳам яхши футбол намойиш этди. Тезкор футбол гувоҳи бўлдик. Исландия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланишини кутган эдим, аммо бундай бўлмади. Украина эса кўпроқ тўпга эгалик қилишни истайди. Яратганга шукур, якун муваффақиятли бўлди. Украина босим қилди ва баҳс сўнгида иродали ғалабани қўлга киритди. Тўғри, Украина терма жамоаси кўп вазиятлар яратмаган бўлиши мумкин, аммо бундай учрашувларда хато қиймати жуда баланд. Кичик хато сабабли Европа чемпионатидан қуруқ қолиш мумкин.

- Украина терма жамоаси Евро-2020да чорак финалга қадар етиб борганди ва ўз ўйини билан нейтрал мухлислар қалбидан жой олганди. Янги таркиб Евро-2024да ҳам ушбу натижани такрорлай оладими? Нима деб ўйлайсиз?

- Бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаса керак. Турнир давомида билиб оламиз. Ҳозирги таркиб билан узоқроқ боришимиз керак. Чорак финал босқичига қадар етиб бориш – уддаласа бўладиган вазифа. Индивидуал маҳоратли футболчилар таркибда кўп. Қандай натижа қайд этилишини турнир давомида билиб оламиз ва албатта мухлислик қиламиз. Украина Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди  ва дастлабки миссияни бажарди, энди эса кейинги мақсадларга эришиш керак.

Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси Евро-2024да Бельгия, Словакия ва Руминия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Rating: -18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика