Latest news

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  4 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман" News

Максим Шацких: "Терма жамоадан таклиф бўлишини кутяпман"

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси ҳамда сардори Максим Шацких УЕФА дипломи - “А” тоифасига мансуб мураббийлик лицензиясини қўлга киритди.

37 ёшни қаршилаган ҳамюртимиз айни пайтда футболчилик фаолиятини Украинанинг “Рух” ҳаваскорлар жамоасида давом эттирмоқда. Ундан аввал эса “Говерла” клуби шарафини ҳимоя қилган эди. Ужгород клубидаги молиявий қийинчилик сабаб Шацких жамоани тарк этишга мажбур бўлганди. Бу орада эса у ватқдан унумли фойдаланиш мақсадида мураббийлик курсида таҳсил олиб, тегишли лицензияга эга бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Максим Шацких Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 60та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 34 маротаба ишғол қилган. Терма жамоадаги фаолиятини эса ўтган йили якунлаган эди. Уммонга қарши Тошкентга ўтказилган ўйин Супер Макс учун миллий терма жамоа либосидаги сўнгги учрашув бўлиб тарихга кирганди. Биз Шацких билан боғланиб, ундан қисқача интервью олдик.

- Максим, аввало сизни мураббийликнинг “А” тоифали гувоҳномасини қўлга киритганингиз билан табриклаймиз. Ўқув курсидан олган таассуротларингиз қандай бўлди?
- Табрик учун раҳмат. Ўқув курслари юқори савияда ташкил этилди. Биласизми, мураббийлик умуман бошқа олам экан. Мен ўйлаган ва тасаввур қилгандан ҳам мураккаб соҳа эканлигини тушуниб етяпман. Ўқув курси жараёнида назарий машғулотлардан ташқари амалиёт ҳам ўтадик. Бир сўз билан айтганда, ҳаммаси супер бўлди. Терма жамоа мураббийлар штабига таклиф бўлишини кутяпман (кулади).


- Умид қиламиз, бу таклиф тез орада бўлади. Ҳар ҳолда жуда катта тажрибага эга футболчисиз. Фаолиятингиз давомида машҳур мураббийлар қўл остида ўйнадингиз. Бу борада биргина марҳум Валерий Лобановскийни эслаш кифоя бўлса керак. Энди айтингчи, ушбу мураббийлик курсларида таниқли футболчилардан яна кимлар иштирок этди?
- Шевчук, Срна каби таниқли футболчилар билан биргаликда мураббийликнинг илк сабоқларини олдик. Аксарият иштирокчилар мураббийлар эди. Машғулотларни тажрибали УЕФА ва ФИФА инструкторлари олиб боришди.

- Максим Шацких футболчилик фаолиятини якунлади ва энди мураббийлик қилишни бошлайди, десак бўладими ёки ҳали бутсаларни михга илишга шошилмаяпсизми?
- Йўқ. Ҳали бир-икки йил футбол ўйнамоқчиман. Фаолиятимни якунлаш ҳақида ўйламаяпман.

- “Рух” клубидаги ишларингиз қандай кетяпти?
- Ҳаммаси жойида.

- “Говерла”дан пулларингизни олдингизми?
- Афсуски, ҳозирча олмадик. Лекин бу бўйича иш кетяпти. Қолган футболчилар ҳам ҳаракатларни бошлаб юборишган. “Говерла” раҳбарияти эса ҳамон қарздорликни узиш ҳақида ўйламаяпти. Дарвоқе, миллий терма жамоамизнинг келаси ҳафта КХДР ва Яманга қарши ўтказиладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувларида зафар ёр бўлишини тилаб қоламан. Йигитларга омад!

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика