Latest news

15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  0 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  4 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  5 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2 12:54"Реал" мухлислари учун хушхабар  8 12:25"Манчестер Юнайтед" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  1 11:58Фабрицио Романо: Флориан Вирц "Ливерпуль" билан шартнома имзолади  5 11:25Де Брюйненинг эҳтимолий янги клуби маълум, у Италиядан  6 11:00Роналду ўрнини босадиган беш футболчи: янги авлод юлдузлари  24 10:45“Манчестер Сити“ АПЛдан яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  3 10:18Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум  7 09:50Клаудио Раньери “Рома“да қолади, бироқ бошқа лавозимда  5 09:23"Ал Ҳилол" Бруну Фернандешга ўйлаш учун 72 соат берди. Саудияликлар футболчига қанча ойлик бериши маълум  5

Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди" News

Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сурхон" (2:1) баҳсидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бутун Андижон халқини ғалаба билан табриклайман. Узоқ кутилган ғалаба бугун қайд этилди. Футболчилар жасорат кўрсатишди. Сабаби сўнгги ўйинлардаги ёмон натижалардан сўнг яна қайта олиш қийин кечади. Бугун яхши ўйин кўрсатдик, аммо хатолар ҳам бор табиийки. Йигитларга раҳмат айтаман, улар иштиёқ намойиш этишди. Яхши кайфиятда Суперкубок финалига борадиган бўлдик" - деди Максим Шацких баҳс якунлангач.

- Бугун учрашувнинг дастлабки дақиқаларида "Сурхон" жуда яхши ўйин намойиш этди. Бироқ дастлабки дақиқалардан сўнг "Андижон" устунликни ўз қўлига олди. Дастлабки дақиқаларда рақиб устунликка эга бўлди деган фикрга қўшиласизми?

- Фикрингиз тўғри. Ўйинга қўшилиб кетишимиз қийин бўлди. Футболчиларда босим ҳам бор эди. Бунга сабаб омадсиз серия. Жароҳатланган футболчиларимиз етарлича. Бугунги учрашувда бир неча позицияларда бошқа футболчиларни ўйнатишга мажбур бўлдик. Икки қанот ҳимоячиларимиз шундай ўйнашга мажбур бўлишди. Умид қиламанки, яқин орада жамоа таркиби янада кучаяди ва жароҳатланган футболчилар сафга қайтишади. Дастлабки ўттиз дақиқа асабийлашдик. Танаффусда эса йигитлар билан ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди.

- Хомяковга мос ўйин услуби "Андижон"да сақланиб қоладими ёки сиз янгича футбол ўйнайдиган жамоа қурмоқчимисиз?

- Эътибор берган бўлсангиз, биз "Шўртан"га қарши баҳсда 4-1-4-1 услубида ўйнаган эдик. Бугун эса 4-4-2 тактикасини танладик. "Андижон" менга қадар қандай ўйнаганини тахминан биламан. 4-2-3-1 услуби ўйин давомида ўзгарувчан бўла олади, аммо жамоа бунга тайёр бўлиши керак. Мен бор-йўғи учта машғулот ўтказдим ва ҳозир бир нимани ўзгартириш қийин. Таркибда бироз ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин.

Биз ҳозир соврин учун кураш олиб борамиз. Тўғри "Насаф" жуда жиддий рақиб, аммо яқин 2-3 кун ичида қандай қилиб "Насаф"га "сюрприз" тақдим этиш ҳақида ўйлайман. Кейин эса танаффус бор. Танаффусни жуда ҳам кутяпман. Биз кичик йиғин ўтказамиз. Мен футболчиларга биринчи кунданоқ авваламбор ўзимизни ҳурмат қилишимиз кераклиги ҳақида айтдим. Ҳар кимга мағлуб бўлиш мумкин, аммо қандай мағлуб бўлиш муҳим. "Андижон"нинг мухлислари бундай мағлубиятларни кечиришмайди. "Андижон" бирлашса бир нимага эришиши мумкин. Сабаби жамоада индивидуал жиҳатлама катта фарқни юзага келтира оладиган футболчилар йўқ. Абдуманнонов, Абдуманнопов ва Соҳибжонов каби иқтидорли футболчилар бор. Лекин бизнинг кучимиз бирликда. Ҳамма бир-бири учун курашиши ва майдонда жон бериши керак. Биз "класс" эвазига ҳеч кимни мағлуб эта олмаймиз, бизда "класс" йўқ. Ҳозирча. Шунинг учун, меҳнат қилишда давом этиш керак. Барча Чемпионлар лигасини кутмоқда. Биз кетма-кетликда сентябрь ойига тайёргарлик кўришда давом этамиз.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар қанчалик ўйинни кучайтира олишди?

- Менинг кўнглим тўлди. Захирамизда ўринбосарлар таркибидан қўшилган футболчилар ҳам бор. Уларнинг маҳорати билан таниш эмасман. Бор-йўғи иккита машғулотда иштирок этишди. Эртага ўринбосарлар ўйинига бориб, уларни кўриб оламан. Захирадан майдонга тушган барча футболчилардан кўнглим тўлди.

Rating: +1   

Comments

+4   
24 may 01:15:01
Ismoilov jaxongir
Максим худо хохласа Андижонни чемпион килади
+4   
24 may 00:40:49
Хавасбек
Так держать Макс !!!!!!!
+4   
24 may 00:40:02
Хавасбек
Так дердать Макс !!!!!!!
+4   
23 may 23:57:13
Timur Nazarov
Омад Макс
+3   
24 may 09:38:26
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by mirabzal
Макс узи камандаси юутиб коса котта гапирворади юуткизса жужани кузда санийди
Тўғри Макс саволларга сал қалтис жавоб қилади. Лекин жўжани сиз ва сизга ўҳшаганлар ўйлаб топишган!
+2   
24 may 10:20:28
Фарход
Омад Андижон,! Омад Максим Омад,! Ухбекистоннинг N ° 1 мухлислари !!! Худо хохласа сентябргача ажойиб спорт формасида булади команда ва ОЧЛни ёрворади Иншооллох .
+2   
24 may 09:28:23
Saidjahon
Reply to comment by mirabzal
Макс узи камандаси юутиб коса котта гапирворади юуткизса жужани кузда санийди
Гийбатдан тийилинг бизга ярашмайди.
+1   
24 may 12:37:47
Андижан
Reply to comment by mirabzal
Макс узи камандаси юутиб коса котта гапирворади юуткизса жужани кузда санийди
Макс катта гапиришга хакли у́збекистон футболи учун катта мехнати сингган .
+1   
24 may 11:52:36
Бек 75
Вперёд Макс
+1   
24 may 08:19:21
Санжар
Reply to comment by Ismoilov jaxongir
Максим худо хохласа Андижонни чемпион килади
Олллааа
   
24 may 10:22:15
Фарход
Reply to comment by Фарход
Омад Андижон,! Омад Максим Омад,! Ухбекистоннинг N ° 1 мухлислари !!! Худо хохласа сентябргача ажойиб спорт формасида булади команда ва ОЧЛни ёрворади Иншооллох .
Узур отпечатка кетибти УЗБЕКИСТОН деб укинглар, Ухбекистон буб кетибти, минг бор УЗУР
-2   
24 may 08:39:58
mirabzal
Макс узи камандаси юутиб коса котта гапирворади юуткизса жужани кузда санийди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика