Latest news

08:47Салоҳ Италия клуби билан музокара олиб бормоқда  4 08:10Жаҳоннинг энг яхши марказий ярим ҳимоячилари рейтинги тузилди (топ-10)  2 07:35«Милан» ҳимоячиси ёзда «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин  0 02:50АПЛ. "Лестер" сўнгги 12 ўйиндаги 11-мағлубиятини қайд этди  2 02:40А Серия. "Милан" ғалабани мағлубиятга айлантирди  3 00:59БАА. "Ал Ваҳда" 6 очколик ўйинда ғалабага эришди, Эркинов асосий таркибда майдонга тушди  0 00:36Моуринью дисквалификация қилинди  4 23:40Тарихга назар. Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб бўлган пенальтилар сериясини ёдга оламиз  11 23:13Саудия Арабистони ЖЧда ярим финални мақсад қилади  6 22:51Озарбайжон. Ўзбек футболчилари дербисида Раҳмоналиев жамоаси йирик ғалаба қайд этди  3 22:16Гюлер "Реал"дан кетмоқчи эмас  12 21:51Қозоғистон клуби ўзбекистонлик футболчилар трансферини эълон қилди  2 21:14Куртуа термага қайтмоқда!  0 20:49Эрон чемпионати. "Истиқлол" мағлуб бўлди, Машарипов ва Кожо захирадан майдонга тушди  8 20:27ЎзПФЛ 4 клубнинг U21 жамоаси учун майдонини қабул қилмади, 1-турдаги 1 ўйин ўтказилмайди  4

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди" News

Максим Шацких: "Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда, ўйинимиз мухлисларга маъқул келди деб ўйлайман. Шундай ўйинлар бўлиб туради, тўп дарвозага кирмайди. Лекин ўйин сўнгида ўз вазифамизни бажардик ва натижани қўлга киритдик.

- Азмиддиновнинг дисквалификацияси сабаб бугун Ҳамробеков ҳимояда ўйнади. Бошқа ҳимоячиларга имкон бериб кўрсангиз ҳам бўлар эди-ку?

- Ҳа, бизда бошқа вариантлар бор эди. Масалан, Ҳамралиев варианти бор эди, лекин у олимпия терма жамоаси билан эди ва Хитойда қандай ўйнаганини билмайман. Одилга ушбу позицияни ишона олганим сабаб, бундай ўзгаришга қўл урдик. Сўнгги вақтларда Диёр ҳам яхши ўйин намойиш этмоқда. У ўзи учун янги позиция кашф этмоқда.

- Кейинги учрашувларда Диёрни яна ушбу позицияда кўрамизми?

- Бўлиши мумкин, биз ҳар доим энг яхши вариантни танлаймиз.

- Бугун Ҳамробеков ва Холматовларнинг ўйинидан қўнглингиз тўлдими?

- Бугун барча ўйинчилардан кўнглим тўлди. Биз кўп ҳужум қилдик ва ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Рақиб иккинчи тайм сўнгида 6 та ҳимоячи билан ўйнашга мажбур бўлди. Ўйин сўнгида ғалабага эришдик ва бугунги учрашув адолатли натижа билан якунланди.

- Терма жамоалар мураббийлари, футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича кўп нолишади. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

- Тўғриси, улар айнан қайси футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида гапиришганини билмайман, лекин мен ўз футболчиларимнинг жисмоний ҳолатига жавоб бера оламан. Футболчилардан сўранг, машғулот анжуманлари қандай ўтишини.

- Файзуллаев майдон ўртасида ўйнаганида анча фаолроқ ўйин намойиш этмоқда. Нега Аббосни клубда кўпроқ қанотда кўрамиз?

- Файзуллаевни майдон марказида яхшироқ ўйнайди, демаган бўлардим. Ўтган мавсумнинг сўнгги қисмини кўриб чиқинг, у қанотда қандай ёрқин ўйин намойиш этганини билиб оласиз. Файзуллаев жуда ақлии ва тезкор футболчи, шу сабабдан у ҳар ҳил позицияларда бирдек яхши ўйнай олади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика