Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"
09 nov 21:50
News
Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"
- Биринчи бўлимни яхши ўтказдик, иккинчиси унчалик эмас. Бундай натижа бўлмаслиги учун ўйинни биринчи бўлимда ҳал қилиб қўйиш керак эди.
- Сиз 4 та ҳимоячи ва 1 ҳужумчи билан ўйнадингиз. "Қизилқум"да эса 3 та ҳужумчи ва 2 та ҳимоячи билан ўйнади. Тўп билан муомала вақти "Андижон"да кўпроқ, лекин дарвозага зарбалар кам. Нимага бунчалик ҳимоявий вариант танлаяпсиз? Қолаверса, ҳимоячилар хато қиляпти.
- Қайси ҳимоячилар?
- Биринчи голни назарда тутяпман.
- Рақиб жамоа умумий ҳисобда уч маротаба бизнинг дарвозамиз томон ўтяптида иккита гол урмоқда, тушунарсиз. Яна бир бор айтаман, бу ўйинни биринчи бўлимда ҳал қилишимиз керак эди. Шунда ҳеч нима бўлмасди. Кучсиз жамоалигини кўрмадим. Биз ўз даражаларимизни намойиш этдик, балки қандайдир мотивация бўлмагандир. Йўлимиз ҳам яқин эмас. Биринчи бўлимда устунлик қилганимизда масалани ҳал қилишимиз лозим эди. Рақиб ҳеч нима яратмади. Ҳаммаси бизнинг назоратимизда эди. Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда. Бу - футбол. Ҳимоядаги индвидуал хато, нима ҳам қила оламиз?!
- Узоқ йил Европа футболида ўйнагансиз. Бизни футболни Европа даражасига олиб чиқиш учун нима қилиш керак? Бизга нима етишмайди?
- Бу жуда узун савол, бир оғиз сўз билан таърифлаб бўлмайди. Мен футболчиларга доим айтаман: уларни қандай футболчи эканликларини, Чемпионлар лигасида, терма жамоаларда ўйнашни хоҳласа, улардан нима фарқи бор. Уларда ҳам икки оёқ, икки қўли бор. Фақат муомала бошқача. Ҳар куни меҳнат ва ҳаракат қилиш керак. Шунда биз ўсамиз. Бугун мен футболчиларни айбламайман. Рақиб икки-уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол уряпти, тушунарсиз рекошет бўляпти. Кулгули. Дарвозабон жароҳат олди, иккинчи дарвозабон ҳам шундай бўляпти. Бугун ҳаммаси бизга қарши, ҳа, бизнинг кунимиз эмас экан.
Similar news
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Comments
Нима қилсин учта урсинми бахона топаверади хар сафар