Latest news

16:38"Андижон" — "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  2 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  2 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  10 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  4 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  2 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  6 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  42

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди" News

Максим Шацких: "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди"

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Олимпик" (1:1) беллашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких фикрларини билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Афсуски, биринчи таймда умуман ўзимизга ўхшамадик. Иккинчи таймда эса майдонда умуман бошқа футболчиларни кўрдик. Гол уришимиз керак эди. Рақиб ҳам жуда кўп вазиятлар яратди. 

Биз рақиб хатосидан кейин гол урдик, улар бизнинг хатомиздан сўнг уришди. 

Очиғи, яна ҳакамлик ҳақида гапиришни хоҳламайман. Ҳозир вазиятларни такроран кўриб чиқдик. "Пахтакор"ни шу йўл билан йўқ қилмоқчи бўлишса, қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Биз аксинча, кучлироқ бўламиз. VAR ҳақидаги таассуротларим салбий, гўё хонада ўтирадиганлар учун у ўйинчоқ. Улар бошқа нарсани кўришадими, тушунмайман. Тўп ён чизиқдан чиқиб кетса ҳам, нимадирларни кўришади, ҳар гал тўп майдонни тарк этса, ниманидир кўришади. Ахир, шу ҳолатда қандай қилиб ўйинда шиддат бўлиши мумкин? Ҳакамнинг майдонда борлиги сезилмаслиги керак. Икки жамоага халақит қилмаслик лозим. Худди Playstation олиб келиб, тепада ўйнаб ўтиришгандай туюлади. Тўп майдондан чиқиб кетганда, улар ниманидир муҳокама қилишади, ниманидир гаплашишади, шу орқали ўйин ритми йўқолиб қолади. 

Жиззахда кулгили тарзда пенальти белгилашди.  Инсон тўпни қўли билан тўсяпти, кейин у дарвозабонга юмалаб боряпти. Тўп дарвозабонга шундай учиб бориши учун тананинг қайси қисмига тегиши керак? Қани, кўриб чиқишсин-чи, кўрамиз. 

- Мавсум аввалидаги марказий ҳимоячилар йўқ, ҳозир бошқа футболчилар ўйнашяпти.  Уларнинг эскилардан қандай фарқи бор?

- Бунинг учун ҳали вақт керак. Улар бир-бирини тушунишлари учун кўпроқ ўйнашлари лозим. Ҳар бир машғулот ва ҳар бир ўйиндан келиб чиқиб ривожланиб борамиз. Умуман олганда, жамоамизнинг иккинчи таймдаги ўйинидан қониқдим. 

- Иккинчи таймда йигитлар яхши ўйнашди, деяпсиз. Танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Шунчаки тактик ўзгаришлар қилдик, айрим жиҳатларни баландроқ овозда тушунтиришимга тўғри келди. Чунки биринчи таймда ўз жамоамни танимадим. 

Иккинчи таймда 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Бугун насиб қилмади. Демак, бошқа ўйинда урамиз. Ҳечқиси йўқ, ривожланишда ва ишлашда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовга нима бўлди? Тахминий хулосалар борми?

- Ҳозирча билмаймиз. Уни эски жароҳати қийнаяпти. Эртанги тиббий текширувлардан сўнг ҳаммаси ойдинлашади. 

- Ҳакамлар бўлар-бўлмасга ҳуштак чалиб, футболчилар ўйинига салбий таъсир кўрсатишди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Ҳакам икки жамоа футбол ўйнашига халақит қилмаслиги лозим. Ҳакам майдонда асосий шахс бўлиб қоляпти. Афсуски, йиллар ўтиб боряпти, лекин ҳеч нима ўзгармаяпти. Билмайман, улар қандай футбол кўришади? Уларга нималар ўргатилади? Ўйлайманки, улар ҳам ЕЧЛ, Евро ва ЖЧни кўришади. Шунчаки ҳамкасблари қандай бошқаришяпти, бир томоша қилишсин. Уларга бошқача ҳакамлик қилишни ўргатишадими, билмайман. 

Қўшимчасига VAR бор бўлса, нима ўзгаради-ю, йўқ бўлса, нима бўлади? Эътибор беринг, иккинчи даврада 4 та ўйин ўтказдик. VAR неча марта вазиятларни кўрди ва қанчасида бизнинг фойдамизга қарор чиқарди? Менга улар келтирган далилларни эшитиш қизиқ. Пенальти нега белгиланмагани бўйича хулосаларини тинглашни хоҳлардим.

- "Пахтакор"нинг чемпионлик йўлидаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳамма жамоада бир хил имконият бор. Ҳаммаси олдинда, ўйинлар кўп. Ҳар бир баҳсда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўл йўқ. Бизга халақит қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, қўлларидан ҳеч нима келмайди.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика