Latest news

22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  1 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  1 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  1 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0 20:36Суперлига. 26-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 20:13Ҳарри Кейн орзусидаги жамоани тузди  17 20:04Рой Кин: "Агар "Манчестер Юнайтед" бугунгидек ўйнаса, Аморим яна 3 йил ишлайди"  0 19:43Эндрик "Реал"дан Лига 1 клубига ўтадими?  0 19:23"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  1 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  7 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  10

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи” News

Максим Шацких: “Ўзбекистонга қайтиш... аввал таклиф тушсинчи”

Ўзбек футболи тарихида ўзига яраша ва айтиш мумкинки, яхшигина из қолдиришда давом этаётган Максим Шацких ҳали фаолия­тини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Тўғри, 20 ёшу 11 ой 19 кунлигида терма жамоадаги дебютини нишонлаган Супермакс ўтган йили Уммонга қарши кечган учрашувдан сўнг  асосий эътиборини клубдаги ишларига қаратяпти. Якунлан мавсумни Украинанинг “Говерла” клубида ўтказган кенжа Шацких айни пайт оиласи даврасида ҳордиқ чиқаряпти. Ҳақиқатан ҳам, Максим терма жамоадаги ўйинлари билан мухлисларимизга олам-олам қувонч бағишлаган. У терма жамоамиз сафидаги илк учрашувидаёқ “хет-трик”ка эришган ягона футболчи ҳисобланади. Битта ўйинда 5та гол урган ягона футболчи ҳам айнан Шацкихдир. Бош жамоа либосида рақиблар дарвозасини кўп ишғол қилиш бўйича рекорд ҳам шу Максимга тегишли - 34та гол. Биз бўлажак футбол мавсумига янги умидлар билан қараб, ҳозирда ҳордиқ чиқараётган голеадор билан боғланиб, қисқа ва лўнда эксклюзив интервью олдик.

- Максим, салом. Кайфиятлар қандай?

- Ҳаммаси жойида. Таътилдан унумли фойдаланиб, чарчоқ ёзяпман.

- Янги мавсум учун қандай режалар тузяпсиз?

- Ҳозирча ҳеч қандай. Бор эътиборимни дам олишга қаратяпман.

- Лекин ҳали футболчилик фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаяпсиз, шундайми?

- Албатта. Футбол майдонида қиладиган ишларим кўп (кулади). Гап бир йил ҳақида кетмаяпти. Футболчилик фаолиятимни имкон қадар узайтиришдан умидворман.

- Ўтган мавсум хулосалари қандай бўлди?

- “Говерла” 12-ўринни эгаллади. Тўғри, бу ижобий натижа эмас. Лекин жамоанинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтганда, чидаса бўладиган кўрсаткич. Ўзимга келсак, мавсум давомида барча ўйинларда майдонга тушмадим, аммо 3та гол уришни уддаладим.

- Клубнинг футболчилардан қарзлари ҳамон сақланиб турибди, чоғи?

- Ҳа, лекин бу мавзу юзасидан чуқурлашишни истамайман.

- Украина сайтлари бу масалани жуда кўп кўтаришди. Ҳарқалай, “Говерла” футболчилар билан ҳали тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган экан...

- Тўғри. Ҳақиқатан ҳам, бу ҳақда жуда кўп ёзишди.

- Фаолиятингизни якунлаш ҳақида ўйламаётган экансиз, демак, таклифлар бордир...?

- Албатта, чорловлар етарли. Фақат, ҳозир улар хусусида батафсил тўхталишдан маъно йўқ.

- Ўзбекистон чемпионатида 1-2 йил ўйнаш ниятингиз йўқми?

- Масалан, қайси жамоада?

- “Локомотив”, “Насаф”, балки “Пахтакор”...

- Ҳозирча бу клублардан таклиф тушгани йўқ.

- Агар чақиришса, розилик берармидингиз?

- Аввал чақиришсин, кейин бу ҳақда ўйлаб кўраман.

- Ўзи Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатиб боряпсизми?

- Ҳар доим ҳам бундай имконият бўлавермайди. Лекин кузатмаяпман, дейишим ҳам нотўғри.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, “ИнтерФУТБОЛ” газетаси


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика