Latest news

02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  0 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  1 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  3 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  0 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  12 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  10 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7 21:59Суперлига. Пешқадам "Насаф" Самарқандда жанговар дуранг қайд этди  110 21:57Суперлига. "Пахтакор" гол инобатга олинмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  216 21:41"Ал Ҳилол" Тео учун 20+5 млн евро таклиф қилди. "Милан" 25 млн олмоқчи  6 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  7 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  6

Максим Шацких номидаги легионер тўпурарлар клуби ҳақида биласизми? News

Максим Шацких номидаги легионер тўпурарлар клуби ҳақида биласизми?

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких Киевнинг "Динамо" клубида олтин даврларини бошдан кечирганини барча яхши билади.

Бироқ ҳамма ҳам Шацких номидаги тўпурарлар клуби борлиги ҳақида билмайди. Ушбу клуб регламенти билан қуйида танишиб олиш мумкин. Биз бу клубга Луис Адриано, Алекс Тейшейра, Генрих Мхитарян ва Фернандиньо каби ҳозирги жаҳон юлдузлари аъзо эканини таъкидлаб ўтамиз. 171та гол билан якка пешқадам бўлиб турган Максим Шацких яқин йиллар ичида биринчи ўриндан тушмайди.


Максим Шацких номидаги легионер тўпурарлар клуби клуб регламенти:

1. Ушбу клубга қуйидаги шартга мос келган футболчилар кириши мумкин:

1.1 Ўз фаолияти давомида Украина клублари сафида 40тадан ортиқ гол урган футболчилар.

1.2 Бошқа мамлакат фуқароси ёки Украина фуқароси бўлган бошқа мамлакат терма жамоасини ҳимоя қилган (Белькевич, Демченко).

2. Клубга аъзо бўлган футболчиларнинг қуйидаги голлари ҳисобланади:

2.1 Чемпионат (Премьер-лига), Украина Кубоги ва Украина Суперкубоги.

2.2 Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Кубок эгалари кубоги, УЕФА Суперкубоги, Интертото кубоги, Қитъалараро кубок ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати.

3. Клубнинг мақсади

3.1 Украина футболи тарихидаги легионер футболчиларнинг натижаларини сақлаб қолиш. Украина клублари сафида гол урган футболчиларнинг меҳнатини қадрлаш.

4. Клуб номи

4.1 Ўзбекистонлик Максим Шацких шарафига қўйилган. Айнан у биринчи бўлиб Украина клуби сафида 100та гол уришга эришган легионер ҳисобланади.

4.2 2010 йил 18 июль куни Максим Шацких оғизаки тарзда ўз исмини нотижорат йўлда фойдаланишга рухсат берди. Шу боис ҳам легионер тўпурарлар клуби номи айнан унинг номи билан аталмоқда.


2016 йил 21 апрель кунги ҳолат бўйича:

 №       
Футболчилар Жами     
УЧ УК     
ЕК     
1 Максим Шацких 171 124     
24 23
2 Луис Адриано 128 80 16 32
3 Брандао 91 65 11 15
4 Алекс Тейшейра 89 67 10 12
5 Васил Гигиадзе 74 61 10 3
6 Диого Ринкон 71 46 13 12
7 Валентин Белькевич       
69 51 9 9
8 Лаки Идахор 64 54 7 3
9 Жадсон 64 41 6 17
11 Георгий Деметрадзе 63 52 8 3
11 Автандил Капанадзе 63 57 6 0
12 Генрих Мхитарян 61 50 5 6
13 Хавьер Клейтон 59 46 2 11
14 Жулиус Агахова  55 35 10 10
15 Фернандиньо 53 31 9 13
16 Эдуардо 50 34 9 7

УЧ - Украина Чемпионати
УК - Украина Кубоги ва Суперкубоги
ЕК - Еврокубоклар

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика