Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада" News

Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" (1:0) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрайман. Улар узоқ йўл босиб ўтишди. Табиийки, айб менда. Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада. Шу сабабли улардан имконсиз нарса талаб қилиб юбордикми дея ўйлаб қолдим. Бугунги баҳс кўрсатдик-ки, бизда яхши база бор. Йил сўнгида жиддий хулосалар қилиб олишимиз керак бўлади. Кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчиларга бугун имконият бериб кўрдик, аммо натижа бўлмади. Футболчилар ўз ўйинини таҳлили қилиб чиқадими ёки йўқ, билмайман. Кўпроқ йўқ. Айрим футболчилар мен айтгандек даражада менимча", - деди Максим Щацких баҳс якунлангач.


- Александр Хомяковнинг "Андижон"ни кучлироқ эдими ёки сизнинг жамоангиз? Хомяков жамоаси ҳам биринчи даврада 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди..

- Хўш, нима қилибди. Мен савол мазмунини тушунмадим. Хомяков жамоаси ва Шацких жамоаси?

- Қай бири кучлироқ демоқчиман?

- Мен савол мазмунини тушунмаяпман.

- Легионерларнинг бугунги ўйини сизни қониқтирдими?

- Йўқ.

- Токотаевнинг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз. У бугун кўплаб хатоларга йўл қўйди.

- Яхши футболчи. Бугун ҳамма хато қилди. Айниқса биринчи бўлимда. Иккинчи бўлимда яратган вазиятларимиздан кейин эса, ҳисоб 5:1 бўлиши керак эди. Бироқ 5:1 эмас, 0:1 билан тугади. Ҳар бир футболчининг индивидуал маҳорати. Бунга таъсир ўтказишнинг ягона усули, машғулотларда яхшироқ меҳнат қилиш.



Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика