Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"
05 oct 21:02
News
Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"
"Ўйин ҳақида ҳеч нима демайман. Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди. Бундай қисқа вақт ичида бешта ўйинда иштирок этдик. Ўйиндан сўнг йигитларга раҳмат айтдим. Сабаби улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Тақвим эса жуда зич. Рақиб ҳам анча жиддий ва кучли таркибга эга жамоа эди. Олдинда танаффус бор. Бизда ўзимизга келиб олиш учун вақт бўлади", - деди Максим Шацких мағлубиятдан сўнг.
- Биринчи голга ким жавобгар? Дарвозабонми?
- Дарвозабонни айбламаган бўлардим. Тўғри, яқин бурчак, аммо зарба ҳам кутилмаган эди. Вазият такрорини кўриб чиқамиз ва бир хулосага келамиз. Мен дарвозани айбдор демайман.
- Суперлига тугаб бормоқда. Мусобақа жадвалининг қуйи ўринларидан жой олган жамоалар ҳам жонланиб қолишди. "Андижон" Суперлигадаги ўрнини сақлаб қола оладими?
- Декабрда билиб оламиз.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments
Узбекистонда биринчи ракамли фанатлари бор Андижонга Шацких тугри келмайди уйиндан уйинга 0 га тушиб кетди.