Latest news

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  5 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик" News

Максим Шацких: "Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўйинни назорат қилдик ва рақибга имконият бермадик"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олганимизда таблодаги ҳисоб бошқача кўриниш олган бўларди. Ҳар бир учрашувдан олдин йигитларга ўзимизга ўзимиз муаммо тўғдирмасак, бизга ҳеч ким муаммо ярата олмайди. Пенальти белгиланган эпизодларни кўриб чиқдим. Ҳар доим таъкидлайман йигитлар баҳсли вазиятлар бўлса бизга қарши қарор белгиланади деб. Ҳакамларни назорат қиладиган органлар бор. Тўп рақиб футболчисининг қўлига текканида эса, қўл табиий ҳолатда экан. Кечириб қоясиз, аммо бу икки ҳил талқин қилиш. Биринчи бўлимда вазиятларни голга айлантира олганимизда барчаси бошқача якун топган бўлар эди. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

- Бугун "Пахтакор" ҳужумкор ўйин намойиш этди, "Насаф" эса иккинчи рақам бўлиб ҳаракатланди. Бу жиҳат жамоангизнинг ўйинни ўсиб бораётганидан далолат. Ёзда амалга оширилган трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Албатта. Бизга деярли барчаси ўҳшаяпти. Декабрь ойида барчасини сарҳисоб қиламиз. Ўзимиз истаган футболчилар билан шартнома имзоладик. Уларга адаптация учун бироз вақт керак холос.

- "Пахтакор" жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритишни бошлаганингиздан бери "Насаф"ни мағлуб эта олмаяпсиз. Олти баҳсда тўрт мағлубият ва иккита дуранг. Бундай натижанинг сабабини айтиб ўтсангиз?

- Мен статистикага эътибор бермайман. Бу футбол. Энг муҳими, якунда эгаллайдиган ўрнимиз. Декабрь ойида сарҳисоб вақти келади. Олдинда бизни кўп учрашувлар кутмоқда. Ҳар бир жамоага мағлуб бўлимиз ва ҳар қандай жамоа устидан ғалаба қозонишимиз мумкин.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика