Latest news

22:14Абрамов ва "Динамо"нинг навбатдаги қурбони "Сурхон" бўлди. Самарқандликлар мағлубиятсиз юришини давом эттирди  21 21:59"Барселона" ёзда Осиёга келади  1 21:27Артём Петросян: "Футболчилар руҳий жарликда. 3-4 кун ичида бу ҳолатдан олиб чиқиб бўлмайди"  9 20:55Виталий Левченко: "Таркибимизда йўқотишлар кўп. Ким соғлом ҳолатда бўлса, ўша ўйнаяпти"  5 20:29"Арсенал" "Ливерпуль"га чемпионлик йўлаги ташкил қилиб берадими? Артета жавоб берди  2 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Андижон" майдонидаги водий дербисида устун келди  80 19:54"Реал"нинг азалий рақиби Лунин учун 25 млн евро беришга тайёр  0 19:27"Ньюкасл" "Бавария" юлдузига қизиқмоқда  0 18:56Рюдигер "Челси"га қайтиши мумкин  0 18:28Максим Шацких "Андижон" – "Нефтчи" учрашувига келди  16 18:06Осиё жамоалари Жаҳон чемпионатини тарк этди  1 17:38Расман: Хаби Алонсо "Байер"дан кетаётганини эълон қилди  30 17:24АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  0 16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас" News

Максим Шацких: "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас"

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" баҳси олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов қатнашишди.



"Ҳаммага хайрли кун. Эртага ОЧЛ гуруҳ босқичидаги охирги ўйинимизни ўтказамиз. Шунинг учун сифатли футбол кўрсатишга интиламиз. Йилни яхши кайфиятда тугатишни хоҳлаймиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш ниятидамиз. Кейин эса оғир ўтган мавсумдан кейин дам оламиз", – деди Шацких. 



"Ҳаммага салом. Жамоамиз аъзоларининг кайфияти аъло. Ўйинга ҳамма тайёр. Гуруҳдан чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", – деди Холдорхонов.



- Жамоанинг гуруҳдан чиқиш имкониятлари паст – бу қолган рақибларга боғлиқ. Жамоага нима етишмади ёки бор имконияти шуми?

- Айтганимдек, имкониятлардан фойдаланишда оқсадик. Айниқса, иккита ўйинимиздаги натижа қимматга тушди. "Аҳал" билан ўйинда майдон халақит қилди. Биз ҳосил қилган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун тажриба бўлди. ОЧЛ менинг илк мусобақам эди – тажриба орттирдик, хатоларни кўрдик. Энди кейинги йилда рақиблар даражасини тахминан биламиз.

Эртага "Ал Файҳа"ни ютишимиз керак, қолгани кейинги даражада. Афсуски, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эмас. Бу – футбол. Асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз лозим. 

- "Ал Файҳа"нинг ўйинларини кузатиб бордингизми? Жамоа олдингига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳа, кузатиб бордик. Маҳаллий ва ОЧЛ доирасидаги ўйинлари катта фарқ қилади. Футболчилари ҳам мусобақага қараб ўзгаради. Қандай футболчилар билан бу ерга келганидан ҳам хабаримиз бор. Уларда ҳам, бизда ҳам катта муаммолар бор, жароҳатланганлар кўп. Бизда гуруҳдан чиқиш учун курашиш имкони бор, уларда эса йўқ. Эртага ҳужумкор ва тажовузкор ўйин намойиш этамиз.



- Футболчига савол. Сиз учун "Пахтакор" сафидаги бу йилги мавсум қандай ўтди?

- Биринчи даврада терма билан бирга бўлдим. Клубда унчалик ўйин амалиёти бўлмади. Мавсумнинг иккинчи қисмида "Пахтакор"га қўшилдим ва қўлдан келганича ҳаракат қилдим. Вазифамизни уддалаб, чемпион бўлишга ҳам эришдик.



- Ҳожимат Эркинов Суперлига ва ОЧЛда икки хил ўйин кўрсатмоқда. Эртанги ўйинга уни қандай тайёрлаяпсиз?

- Уни ҳар ўйинга астойдил тайёрлашга ҳаракат қиламиз. Ҳар доим ҳам унга етказиб беролмаяпмиз. Ҳар куни мулоқот қиламиз ва унинг кучли томонлари ҳақида гаплашамиз. У буни бажарса, кўрганингиздек, фойда келтиради. Суперлига ва ОЧЛ икки хил мусобақа, фарқ уни чемпионатимизда яхши билишларида бўлса керак. У ОЧЛда эркинриқ ўйнаб, муваффақият қозонмоқда.

- Дилшод Саитов қишки трансфер ойнаси вақтида легионерга айланиши кутилмоқдами?

- Ҳа, унга билдирилган таклифлар бор. Унга араблар томонидан қизиқиш бўлмоқда. Кўрамиз, музокаралар олиб борамиз. Биз учун футболчининг фикри муҳим. Унда ярим йил ижарада ўйнаб қайтиш варианти ҳам бор. 

Бизнинг сиёсатимиз шундан иборатки, агар футболчида бошқа жамоага кетиш варианти бўлса, биз уни қўйиб юборишга тайёрмиз. Футболчининг умри қисқа, четга кетиб, кучлироқ жамоаларда ўйнаши, пул ишлаши керак.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика