Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас" News

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўп гапириш шарт эмас, жуда хунук ўйин намойиш этдик. Учрашувдан олдин футболчиларга керакли кўрсатмаларни бергандик. Аммо ўйин пайти бунинг тескарисини кўрдик. Нимага бундай бўлганини муҳокама қиламиз.

Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас. Ўринбосарлар жамоасидан таклиф этилганлар бирданига ўйнаб кета олмайди. Футболчи бир деганда зўр бўлиб қолмайди. Бир-иккита баҳсда яхши кўриниши мумкин, лекин ҳар доим кучли бўлиб қолиш ниҳоятда мураккаб.

Энг катта муаммо ҳимояда мустаҳкам туриш бўлиб қоляпти. Бу жуда катта бошоғриқ. Давралар оралиғида биринчи бўлиб ҳимоя чизиғимизни тартибга солмасак бўлмайди. Иккинчи даврада умуман бошқача ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Бугунги баҳсда майдон маркази бой берилди. 

- Айтганимдек, ёшлар бирданига қўшилиб кета олмаяпти. Кеча ўринбосарларда юрган футболчи бугун асосийда бирданига ўйнаб кета олмаяпти. Ёзги танаффусга бир нечта муаммолар билан чиқяпмиз, энди шуларни ҳал қилиш устида иш олиб борамиз.

- Лука Ускокович нима учун қайдномадан жой олмаяпти?

- Чунки унда жароҳат бор ва даволаняпти. Суперкубок ўйинида жароҳат олганди, шундан бери даволанишда. Бугун аксар футболчиларимиз ўзларига хос бўлмаган чизиқда ўйнашди ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳар ким ўз меҳнатига қараб имконият оляпти.

- Илҳом Абдуғаниевнинг мухлисларга қилиғи ҳақида фикрингиз?

- У яхши иш қилмади ва бунинг учун жазоланади. Мухлис сени ҳатто ҳақорат қилса ҳам ўзингни босиб туришинг керак. Мен мухлислар нима деб ҳайқирганини эшитмадим, лекин трибунадан норозилик келаётгани сезилиб турди. Футболчи эса бунга жавоб қайтарди ва тўғри иш қилмади. Балки мен трибунада бўлганимда, мен ҳам шундай қилган бўлармидим. Чунки ўйинимиз ҳақиқатан расво бўлди. Гап мағлубиятда эмас, гап ўз ишига бўлган муносабатда. Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши керак.

- Иккинчи давра олдидан "Пахтакор"дан футболчилар таклиф этилади деган гаплар юрибди.

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агар Азмиддиновни олсак яхши бўларди, лекин бу осон бўлмайди. Бунинг учун музокара ўтказиш, клуб раҳбарияти билан гаплашиш керак. Фақат шуни айтишим мумкин, Азмиддиновнинг бизга фойдаси тегади.

- Ёзги танаффусда жамоани кимдир тарк этадими?

- Шундай бўлиши мумкин. Шунчаки сон учун футболчини ушлаб тургандан фойда йўқ. Кимлардир кетиши кутилмоқда, ҳаммаси кейин маълум бўлади. Футболчи ишлаши ва ўйнаши керак. Майдонга тушишга имкон бўлмаса, олиб ўтиргандан нима фойда. Шундай экан, ким биландир хайрлашамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика