Latest news

13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  0 13:35ФИФА 2025 йил учун футзал, соҳил футболи, фитнесс ҳамда футбол ҳакамлари техник инструкторлари рўйхатини эълон қилди  0 12:59"Челси" Англия терма жамоаси ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 12:402031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?  7 12:15Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Тошкентда йиғин бошлайди  1 11:54МЮ раҳбарияти пул тежашнинг янги усулини топди  8 11:29Флик Ла Лиганинг февраль ойидаги "Энг яхши мураббийи" деб тан олинди  6 10:53Бугун Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилади. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада  11 10:22«Шўртан» «Пахтакор» тарбияланувчиси билан шартнома тузди  2 09:50Шомуродов «Рома» сафида энг яхши натижани қайд этмоқда  7 09:22Ўртоқлик учрашуви. «Қалдирғочлар» навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  0 08:56Клаудио Раньери навбатдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 08:28Ўзбекистон футзал терма жамоасининг яна бир аъзоси легионерга айланди  0 08:00Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи  11 07:33Sofascore. Гол ва ассист қайд этган Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳо олди?  3

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим" News

Максим Шацких: "Аббос Файзуллаевнинг кетишига тайёр эдим"

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Coca Cola Суперлига 14-турида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугунги учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Барчага хайрли кеч. Йигитлар бугунги учрашувни яхши ўтказишди. Жисмоний ва тактик томонлама яхши ўйин ўтказдик. Ҳар доим ўзимизга ўзимиз муаммо ўйлаб топамиз ва ўзимизни қийнаб қўямиз, лекин бундай хатолардан ҳам сабоқ олишимиз керак. Умумий қилиб айтганда, бугун яхши ўйин ўтказдик ва йигитлар ғалабага лойиқ эди деб ўйлайман.

- Хамралиев бугун қизил карточка олди, у бир нечта ўйин аввал ҳам қўпол хатога йўл қўйган эди. Уни заҳира ўриндиғида кўришимиз мумкинми?

- У ҳали ёш ва хатоларга йўл қўйиши мумкин. Ёшликда бундай хатолар кўп бўлади. У билан танаффусда гаплашиб олдим ва у ўз хатосини тушунди. Футболчи биринчи навбатда ўз ҳаёлини бир жойга йиғиб олиши керак ва шундан сўнг у майдонда футбол ўйнай олади. Унинг позициясига номзод ўйинчилар ҳам йўқ эмас, бизда муҳими танлов бор ва кейинги учрашувларда ўзгаришлар бўлиши ҳам мумкин.

- "Пахтакор"нинг ёзги трансферларига баҳо берсангиз.

- Аниқ ва керакли трансферларни амалга оширдик ва режамиз бўйича иш тутдик.

- Файзуллаев жамоани тарк этгани ҳисобга олган ҳолда яна янги трансфер кутишимиз мумкинми?

- Трансфер ойнаси ёпилишига қадар уч кун вақт қолди, бу эса деярли иложсиз дегани. Биз маҳаллий футболчиларни олишимиз мумкин, уларни юз фоиз биламиз ва ўрганганмиз. Легионерлар билан шартнома имзолаш эса энди деярли имконсиз.

- Файзуллаевнинг трансфери ҳақида фикрингиз. Ушбу трансфер кутилмаганда рўй берди

- Тўғрисини айтсам, мен бундай бўлишига тайёр эдим. Аббосни биздан олиб кетган инсонларнинг қандайлигини биламан. Мен Аббос билан сўнги икки кунда беш маротаба гаплашган эдим, лекин фойда бермади. Унга омад тилайман, асосий таркибдан тушиб қолмаса бўлди, у йўл олган чемпионат бошқа даражада ва у ерда ривожланиш деярли иложсиз. Чемпионатнинг даражаси ҳам ўсмайди, чунки у ердаги ўйинлар ҳеч кимга қизиқ эмас. Аббос ўз қарорини қабул қилди ва унинг қарорини биз ҳам қабул қилишимиз керак, унга омад тилайман.

- Янги дарвозабонни жамоага олиб келдингиз. Павлюченко асосий дарвозабон бўладими ёки жамоада иккинчи дарвозабон ролида қоладими?

- Рақобат бўлмаган жойда, ўсиш бўлмайди. Санжар жуда меҳнаткаш йигит, лекин у рақобатни ҳис этмаса ўсишдан тўхтайди. Кўрамиз рақобат энг кучли дарвозабонни аниқлаб беради.

- Файзуллаевга "Пахтакор" бош мураббийи сифатида эмас, собиқ футболчи сифатида нима маслаҳат берган бўлар эдингиз?

- Ўзининг энг яхши томонларини кўрсатишини тилаб қоламан. У ақлли ва тезкор футболчи ва у ўзининг кучли томонларини ишга солса, барчаси ўхшайди деб ўйлайман. Футболчи учун энг муҳими ўйин амалиёти ва умид қиламанки Аббоснинг янги клуби уни шунчаки сотиб олгани йўқ.

- Польшалик легионер Кухарчик ҳақида фикрингиз. У ўзининг энг яхши формасида эмас эканлиги кўриниб турибди.

- Адаптация деган нарса бор. У бошқа давлатдан келди, у ерда ҳаёт тарзи, об-хавоси ва инсонлари бошқача. У профессионал ва кейинги ўйинга қадар оптимал формага қириб олишига ишонаман.

- Эркинов каби Файзуллаев ҳам "Пахтакор"га ижара асосида қайтиши мумкинми? 

- Менимча бундай бўлмайди. Янги клуби бекорга уни олиб кетмади. Менимча улар қишгача Аббосни қўйиб юбормаслиги аниқ. Кейин нима бўлади, билмайман тўғриси. Биз Ҳожиматнинг қайтишига ҳам ишонмаётган эдик. Ёш футболчиларга бошқа инсонлар таъсир ўтказишади ва уларни кўп кераксиз нарсаларни ўқтиришади. Нима бўлганда ҳам бу уларнинг қарори.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика