Latest news

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Маҳмуд Маткаримов: “Болалар учун бундай турнирлар жуда ҳам керак” News

Маҳмуд Маткаримов: “Болалар учун бундай турнирлар жуда ҳам керак”

Андижонда 1996-98 йилларда туғилган болалар ўртасида бўлиб ўтган АОЗК Кубоги турнири бугун поёнига етди.
Мусобақа натижалари кундалик тарзда сайтимизда бериб борилди. Бугун финал ўйини якунига етгач, турнир ташкилотчиларидан бири Маҳмуд Маткаримов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Маҳмуд ака, 8 кун давом этган мусобақага бугун якун ясалди. Турнирдан қониқиш хосил қилдингизми?
- Авваламбор ушбу мусобақани ўтказишда бизга амалий ёрдам берган Андижон олимпия захиралари коллежи директорига миннатдорчилигимни изҳор этаман. Албатта турнирдан қониқиш хосил қилдик. Тўғри, камчиликлар ҳам бўлди. Лекин биз уларни келгусида бошқа такрорламасликка уринамиз. Муҳими ёшларга ўйин амалиёти бўлди. Ўйинлар шаҳримизнинг учта стадионида ўтди. Жамоалар ҳар бир ўйинда жиддий курашди. 

- АОЗК Кубогига қачон асос солинган?
- 2013 йили ушбу АОЗК Кубогини ўтказиш борасида ташаббус билан чиққандим. Шунда раҳбарият фикримни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам берган. Мана кўриб турганингиздек, бу йил иккинчи бор мусобақа ўтказилди. Насиб қилса келгусида ҳам буни давом эттирамиз. Арзимаган совға бўлсада, асосийси ёшларга ўзини кўрсатиш учун қулай имконият бўлади. Мураббийлар келиб, ҳар куни учрашувларни кузатган холда, қарашларига мос тушганларни кўз остига олиб кетишди.

- Мусобақага ташриф буюрган меҳмон жамоалар қандай кайфиятда ортга қайтишди?
- Хурсандчилик билан кузатиб, дўстона хайрлашдик. Улар ҳам ўз вилоятида ўтказиладиган турнирларга бизни таклиф этишларини айтди. Меҳмон жамоаларга ҳам миннатдорчилик билдираман.

- Бугун вилоятнинг бош жамоаси бўлмиш “Андижон”нинг олий лигада қолиши аниқ бўлди. Демак, келаси йил ёшлар жамоаси ҳам бўлади. АОЗКдан ҳам ўзини кўрсатган ёшлар “Андижон” ёшлар жамоасига ўтказилса керак?
- Агарда мураббийлар келаси йил коллежимиз жамоасида ўйнаб келаётганларни олишни истаса, бажонидил берамиз. Чунки биз аслида ҳам шу вилоятимизнинг биринчи жамоасига ўйинчиларни етказиб бериш учун ишлаяпмиз. Мақтаняпти демангу, бизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни қўрқмасдан таркибга жалб этиб, ишонч билдириш керак.


Фотода 2014 йилги АОЗК ғолиби "УзДонгЖу" жамоаси.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика