Latest news

17:27Суперлига. "Навбаҳор" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 17:01Футзал. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:09"Арсенал"нинг янги мавсумдаги сардори ким бўлади?  1 15:33"Барса" Рэшфордни рўйхатдан ўтказди. МЮдан ижарага олинган ҳужумчи 1-турда "Мальорка" билан ўйнаши мумкин  5 15:02МЮ 115 млн фунтлик трансфердан воз кечди  4 14:31"Галатасарой" Эдерсоннинг трансфери бўйича "Ман Сити" билан расмий музокараларни бошлади  3 14:00Игорь Шквирин: "Бизга хорижлик мураббий керакми-йўқми? Қарорни ҳозир қабул қилиш лозим. Кападзеда тажриба кам, аммо..."  27 13:30Суперлига. "Нефтчи" учун Наманган — "қўрқинчли" маконми?  11 13:16"Рома" Конени "Интер"га сотмайди. Гасперини хавбекка умид қилмоқда  0 12:45Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди  91 12:32Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасида қолиши керакми? Алишер Никимбаевнинг фикри  22 12:01"Пахтакор" "Сўғдиёна"ни қийинчиликсиз мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 11:40"Бавария" Симонсни сотиб олмоқчи  0 11:05Павар Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 10:41Люпчо Дориев "Пахтакор"га қарши ўйин, голсиз серияси ва нега 14-рақамни ёқтириши ҳақида гапирди  2

Маҳди Али: "Эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз" News

Маҳди Али: "Эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз"

ОК-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - БАА учрашувидан олдин бугун иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб меҳмонлар устози Маҳди Али ва ҳимоячи Волид Аббос журналистлар саволларига жавоб беришди.

"Аввало икки жамоани ҳам муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритганлиги билан табриклайман. Биз ва Ўзбекистон гуруҳда бунга ҳақли эдик. Эртанги баҳс икки жамоа Осиё Кубоги йўлланмасини ҳақли равишда қўлга киритганлигини исботлай олади. Ўз навбатида биз ҳам буни исботлаш ниятидамиз. Сўнгги бир ярим йилда қайд этган натижаларимизни давом эттириш учун ҳам эртага ғалаба учун майдонга чиқамиз. Гарчанд асосий таркиб футболчилар билан Тошкентга келмаган бўлсакда, бу таркибимиз кучсиз дегани эмас. Бу менга захира футболчиларини синаб олиш имкониятини беради", - деб гап бошлади Маҳди Али.

"Эртанги ўйинга жамоамиз тайёр. Биз майдонга ғалаба учун тушамиз", - дейди Волид Аббос.

- Бу таркиб 2018 йил пойдеворими?
- Қўл остимдаги 80% футболчи осиё Кубогида иштирок этадилар. Мен бу йигитлар билан ёшлигидан бошлаб ишлаганман ва улар кўплаб мусобақаларда иштирок этдилар. Айнан улар орқали БАА терма жамоасини шакллантиряпмиз.

- Гуруҳдаги биринчи учрашувни эслаган ҳолда эртанги ўйинга нима дейсиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қатор ўзгаришлар бўлган. Яъни терма жамоада ёшлар кўпайди. Бизда мавсум қизиган пайти, Ўзбекистонда эса энди бошланди. Биринчи ўйинга келсак, унда Ўзбекистон ЖЧ саралашида ҳам қатнашаётган эди. Шунинг учун уларга бироз қийин бўлган, ўз навбатида бизга ҳам. Чунки вакилларингизга қарши тўп тепиш осон эмас.

- Эртанги ўйинда "Жар"даги тактикангизни кўрамизми?
- Мен ҳар бир ўйинга ҳар хил тактика танлайман. Тўғри ўйин фалсафамиз тўлиқ ўзгариб кетмайди. Аммо қўл остимдаги шогирдларимнинг имкониятларидан келиб чиқиб ўйин услубимизни ўзгартира оламиз.

- Бу ўйинда икки жамоа ҳам ўз олдига қўйган вазифани уддалаб бўлди. Шогирдларингизда ўйинга қандай шижоат уйғота оласиз?
- Шунинг учун ҳам таркибга 4 нафар янги футболчини таклиф қилганман. Айнан уларнинг шижоати бизга қўл келиши керак. Биз Осиёни топ жамоалари қаторидан жой олишни истаяпмиз. Буни футболчиларимиз яхши тушуниб турибдилар. Рейтингда кўтарилишдан асосий мақсадимиз, ФИФА рейтингидаги балларингиз катта роль ўйнайди.

- Сўнгги йилларда терма жамоани бир услубда олиб бориш билан бирга, доимий равишда ёшартириб келяпсиз. Ҳамма терма жамоа ҳам бу йўлдан бора олмайди. Бу борадаги иш услубингиз қандай?
- Бу жамоадаги футболчилар билан бирга 2004 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келяпман. Бизни бир оиламиз десак ҳам бўлаверади. Бугун ўша қилинган меҳнатни самарасини кўряпмиз. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги чемпионатларда иштирок этадиган футболчиларимизни иқтидорига қараб сақлаб қола олдик. Бизнинг футболчиларимиз Осиё жамоалари истагидаги ЖЧдан ташқари барча мусобақаларда қатнашдик.

Муваффақият қозониш учун Сизда аниқ ва тиниқ дастурингиз бўлиши керак. Унда ҳеч қандай кичик деталлар ҳам назардан четда қолмасин. Бу эса муваффақият гарови. Дастурни жиддий назорат қиладиган киши ҳам зарур. Ҳар бир вазифаини босқичма-босқич амалга ошириб бориш ва аввалги босқичда йўлга қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика