Latest news

12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  4 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  4 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  43 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  2 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  2 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  10 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  19 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  5 07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  28 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  35 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  4

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг News

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг

"Манчестер Юнайтед" устози Ҳарри Магуайр Англия терма жамоасидаги ишончли ўйинларини клубда ҳам кўрсатишини истайди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия термаси сафида Қатардаги мундиалда яхши ўйин кўрсатган манкунианлар сардори ҳақида гапириб ўтди. 

Нидерландиялик мутахассис шогирдини ҳозирги даражасини сақлаб қолишга чақирди. Ҳимоячи "уч шерлар" таркибида асосий ўйинчилардан бири бўлди. Магуайр ушбу халқаро турнир танаффусига қадар самарасиз ҳаракатлари сабабли танқидлар остида қолиб кетаётган эди. Бироқ у Жаҳон чемпионатида мутлақо ўзгариб, ҳатто жамоасининг ҳужумларида ҳам ўзини кўрсатди. 

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида атиги 9 ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 5 тасида асосий таркибда майдонга тушган футболчи Қатарда мамлакати термасининг барча ўйинларида ҳарактланди. 

2019 йилда 80 млн евро эвазига “Олд Траффорд” эгалари сафига келиб қўшилган 29 ёшли футболчи клуб билан 2,5 йиллик битимга эга. Тен Ҳагдан уни сотиб юбориш борасида сўралганда:

"Фақат у қолишни хоҳламаган тақдирдагина. Айнан ўша вақтгача мен унинг шу ерда эканидан мамнун бўламан".

Шунингдек, мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди:

"У Манчестерда ёмон даврларни ўтказди ва албатта, кейин бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Англия учун деярли ҳар доим яхши ўйин кўрсатган.

Мен ундан кўп нарса кутаман. Агар Ҳарри ундан талаб қилинаётганларни бажарса, биз учун ажойиб футболчига айланади.

Менимча, Жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказди. Ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди. Ҳозиргидек ўзига ишониб ўйнашда давом этса, худди барча кутганидек, биз учун жуда муҳим ўйинчи бўлади.

Ишончим комилки, Магуайр бизнинг услубимизда ўйнаш ва тизимимизга мослашиш салоҳиятига эга".

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика