Магуайр: "Агар "Сити" 115та иш бўйича айбдор деб топилса, улардан 60-100 очко олиб ташланишини кутиш керак"
		
		14 sep 2024 16:54
        News	
	
				
				Магуайр: "Агар "Сити" 115та иш бўйича айбдор деб топилса, улардан 60-100 очко олиб ташланишини кутиш керак"
Молиявий эксперт Киран Магуайр "Манчестер Сити"нинг фэйр-плей қоидаларини бузгани учун қандай жазолар кутаётганини айтди.
			"Манчестер Сити" 2009/10 мавсумдан 2017/18 мавсумгача бўлган даврда 115та молиявий қоидабузарликда айбланаётган эди.
Ушбу иш бўйича якуний қарор 2025 йилнинг мартида эълон қилиниши мумкин.
"Агар 115та ишда улар ноҳақ деб топилса, "Сити" сезиларли даражада очколар ечиб олинишига тайёр туриши керак.
Бу ҳолатда жарима 60-100 очко бўлиши мумкин, чунки жазони истаётганлар "Манчестер Сити" юқори дивизиондан тушиб кетишини хоҳламоқда.
Эшитиш 8 ҳафтадан кейин якун топишига қарамай, ҳар бир 115та иш бўйича алоҳида алоҳида қарор қабул қилишга тўғри келади.
Агар улар барчасида айбдор деб топилишса, жазо жиддий бўлади ва бу йўлдан юришни истаганлар фикридан қайтиб қолиши мумкин" - деди Магуайр.
            Link            :         
                    Source                : Daily Mail
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	
            
                    Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
                    Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
                    Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
                    Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди
Comments