Люк Шоу дисквалификация қилиниши мумкин
01 mar 2021 23:33
News
Люк Шоу дисквалификация қилиниши мумкин
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Люк Шоу АПЛнинг 26-тури доирасида "Челси"га қарши ўйинда бош ҳакамга айтган гаплари учун четлатилиши мумкин.
Футболчи тўп Каллум Хадсон-Одоинининг қўлига текканидан кейин шундай интервью берган: "Магуайр бу ерда пенальти борлигини айтди. ВАР барчани адаштириб юборди", - деди.
"Daily Mail" хабарига кўра, бугун ФА ушбу ҳолатни кўриб чиқади ва футболчи дисквалификация қилиниши ёки унга санкциялар қўлланилиши мумкин. ФА қоидаларига кўра, ўйин иштирокчилари учрашув расмийлари борасида гапирмаслиги керак. Бу эса ўйиннинг адолатли ўтганига шубха билан қарашга тенг бўлади. Ушбу ҳолатнинг қанчалар жиддийлиги комиссия томонидан кўриб чиқилади.
Link :
Source : Goal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments