Люк де Йонг қишда Ла Лиганинг бошқа клубига ўтади
24 dec 2021 20:43
News
Люк де Йонг қишда Ла Лиганинг бошқа клубига ўтади
"Барселона" ҳужумчиси Люк де Йонг тез орада фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.
31 ёшли футболчининг кейинги жамоаси "Кадис" бўлиши мумкин.
Де Йонгга эгалик қилувчи "Севилья" жамоаси Каталония клубида 2022 йилнинг 30 июнигача амал қиладиган ижара шартномасини муддатидан олдин тугатиш ҳақидаги илтимосини маъқуллади.
Шу тариқа, нидерландиялик футболчи мавсум охиригача "Кадис"да ижара асосида тўп суради.
Келишув расман амалга ошиши учун Де Йонг ушбу шартларни қабул қилиши керак. Учала клуб аллақачон келишувга эришган.
Жорий мавсумда ҳужумчи "Барселона" сафида Ла Лигада 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments