Latest news

20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  25 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  5 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  4 18:36Расман: "Барселона" "Камп Ноу"га қайтмоқда  2 18:15"Реал"да ойнинг энг яхши футболчиси аниқланди  2 17:48Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ!  6 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  30 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  7 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  11 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  8 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  27 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  4

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз" News

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Филиппинга қарши кечган баҳсдан сўнг етакчи футзалчимиз Людмила Карачик ўйин ҳақида саволларга жавоб берди.

- Бугун миллий терма жамоамиз Осиё кубоги саралаш мусобақасидаги дастлабки ўйинни ўтказди. Афсуски, биз бугун ғалаба қозона олмадик, бироқ бизда яхши вазиятлар бўлди. Бугунги баҳс ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу ўйин Ўзбекистонда бўлиб ўтди ва биз хотиржамроқ бўлишимиз керак эди. Бироз концентрацияни ҳам бой бердик. Ўйин сўнгида эса, чарчаб қолдик.

- Рақибимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги рақибимиз ҳам анча яхши жамоа эканлигини кўрдик. Улар биз каби индивидуал жиҳатлама кучли футзалчилар экан.

- Ўйиндан олдинги кутилмалар қандай эди? Бунга қадар Филиппин жамоаси ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизлар?

- Биз уларга қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Саралаш босқичида барча жамоалар ғалаба қозонишга интилади. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Кейинги учрашувларимизга қандай тайёргарлик кўрмоқчисизлар? Кейинги рақибларимиз Австралия ва Кувайт терма жамоалари бўлади...

- Мураббийларимиз бўлажак рақибларимизни ўрганиб чиқишади ва улар ҳақида видеоматериаллар тайёрлашади. Биз эса уларни кўриб чиқамиз ва рақиб ҳақида аниқ тасаввур эга бўламиз.

- Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик жараёнлари қандай кечди? 

- Барчаси аъло даражада бўлиб ўтди. Бизнинг мақсадимиз биринчи ўринни эгаллаш.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика