Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа News

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида амирликлар бош мураббийи Любинко Друлович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа. Ўйинчиларимнинг майдондаги хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Кўплаб вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Айтиш керакки, йигитларим охиригача курашди ва бундан мамнунман. БАА ёшлар термаси билан ишлаётганимга атиги 4 ой бўлди. Жамоанинг 7–8 нафар футболчиси ҳарбий ҳизматга чақирилгани учун муаммоларга дуч келдик ва жамоани деярли бошидан туздик. Умид қиламанки, янгидан тузилаётган жамоа муваффақиятларга эриша олади.

Осиё чемпионати саралашидаги рақиблар – Баҳрайн, Қирғизистон, Уммон анча хавфли. 31 октябрь куни Уммонга қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйин оғир кечади. Мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл олиш. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида эътирозлар йўқ. Футболчиларимиз гол ура олмаса, айб ҳакамда бўлмайди. Икки кундан кейин яна бир ўйин бор ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, – деди сербиялик мутахассис.

Маълумот учун, Любинко Друлович Сербия U-19 термаси, Сербия ва Македония миллий терма жамоаларида, шунингдек, Белграднинг “Партизан” клубида фаолият юритган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика