Latest news

18:35Суперлига. "Бухоро" – "Қизилқум". Таркиблар эълон қилинди   0 18:10Дэвид Мойес АПЛда ой мураббийига айланиб, Гвардиолага етиб олди  0 17:49Суперлига. "Нефтчи" – "Қўқон-1912". Таркиблар маълум!  8 17:15Салоҳ АПЛда 7-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Лига рекорди такрорланди  2 16:50"Жар" стадиони "Бухоро" – "Қизилқум" учрашувига шай ҳолатда!  3 16:32Фарғонадаги "Истиқлол" стадиони бугунги дербига тайёр!  6 16:05Қадрдон жамоалар тўқнашуви 7 йилдан сўнг яна "Истиқлол"га қайтмоқда. Бугун Фарғонада ким байрам қилади?  2 15:55ПФЛ статистик кўрсаткичларни комплекс кўриб чиқиши керак  1 15:29"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 15:00"Бавария" Доннаруммага қизиқмоқда  2 14:38Англия терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичи учрашувлари учун қайдномасини эълон қилди  5 14:21Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  1 14:05Модрич: "Ҳар уч кунда ўйнай оламан"  6 13:41Ўзбекисион U-18 терма жамоаси йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати  6 13:24Суперлига. 2-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Хоразм" ва "Бухоро" 1 нафардан йўқотишга эга  1

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз” News

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз”

Бироз аввал якунига етган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг матубот-анжумани ўтказилди. Анжуманга дастлаб терма жамоамиз устози Любинко Друлович келди.

“Жуда қийин ўйин бўлди. Дам олиш учун кам кун бўлгани барибир ўз сўзини айтди. Лекин бугун ёмон ўйнамадик. Кўпроқ имконитяларга эга бўлдик. Биргина Бобир Абдухолиқовда 3 та яхши вазият бўлди. Афсуски, фойдалана олмадик. Ўйин охири рақиб учун омадли ўтди. Саудияликларни ғалаба билан табриклайман. Энди келгуси ўйинларга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламан”, – деди Любинко Друлович.

– 1 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасидасиз. Нима деб ўйлаймиз, нега Миллий терма жамоамиз ҳам, ёшларимиз ҳам ўйин охирида имкониятни бой бериб қўймоқда?

– Билмадим. Бунга изоҳ бериш қийин. Бугунги ўйиндагидек биргина хато вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Футбол шуниси билан ҳам бошқа спортлардан фарқ қилади. Бугунги ўйин ўтиб бўлди. Энди буни унутган ҳолда бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз.

– Бугун мағлубият бўлса-да, Олимпиада йўлланмаси учун имкон бор. Йигитларни тайёрлашга улгурасизми?

– Аввало, натижага эришиш учун ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Энди кейинги ўйинга боримизни бериб тайёрланамиз. Ҳозир йигитларни ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлаш керак. Олимпиадага йўлланма қўлга киритиш Ўзбекистон учун қандай муҳим аҳамият касб этишини тушиниб турибмиз. Насиб қилса, келаси учрашувда бу ишончни оқлаймиз.


Rating: -183   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика