Latest news

21:54Слот АПЛ ҳақида: "Бу қийин лига, авваллари топ-5 учун бундай кураш бўлмаган"  1 21:12Кейлор Навас: "Барселона" менга қизиққани борасидаги хабар ёқиб тушди"  0 20:52"Ювентус" ЕЧЛга чиқа олмаса, катта зарарга учраши, бир қанча футболчилар кетиши мумкин  1 20:23Невилл Слот ҳақида: "У зўр ишлади. Мавсум олдидан кимдир "Ливерпуль"ни чемпион бўлади демаганди"  2 19:56"Кўринмай қолган" Жоау Феликсга 4 та клуб даъвогарлик қилмоқда  4 19:34Роналду "Ал Насср" билан янги шартномасига кўра дақиқасига 327 фунт ишлаб топади  9 19:11"Барселона" ва "Реал" Испания Кубоги финали учун қайдномани эълон қилди  5 18:49Моуринью Португалия терма жамоаси бош мураббийига айланишга яқин  4 18:22"Бавария" икки футболчисини сотмоқчи  0 17:55Пепе "Барселона" – "Реал" тўқнашуви бўйича тахминини билдирди  20 17:27"Барселона" собиқ дарвозабони Вальдес испан жамоасини бошқаради  3 16:59"Ал Насср" Роналдуга 100 млн евролик янги шерик топди  3 16:30Сеск Фабрегас АПЛ жамоасининг бош мураббийи бўлиши мумкин  1 16:03Войцех Шенсни чекиши ҳақида: "Мендан ўрнак олманглар"  5 15:37Кейн АПЛга қайтиши мумкин. "Бавария" қўйиб юборадими?  4

Лутфулла Тўраев: «Малайзияга қайтиш ниятим йўқ эмас» News

Лутфулла Тўраев: «Малайзияга қайтиш ниятим йўқ эмас»

Хабар берганимиздек, Малайзия чемпионатида фаолият юритган ярим ҳимоячи Лутфулла Тўраев ва ҳужумчи Фарҳод Тожиев иккинчи даврада «Олмалиқ» шарафини ҳимоя қилади.

Ҳар икки футболчи жамоанинг Минскда давом этаётган ўқув-йиғин машғулотида иштирок этяпти. Тожиев 2016 йилнинг биринчи даврасини «Олмалиқ»да ўтказган, Тўраев эса ўз вақтида Кумиков қўл остида «Насаф» шарафини ҳимоя қилганди.

Виктор Балютович айни пайт айнан олмалиқликлар устози ҳисобланади. Биз Минск шаҳрида бўлиб турган Лутфулла Тўраев билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Лутфулла, Малайзиядан қайтгач, таътилни қандай ўтказдингиз?

- Кўпроқ оилам ва дўстларим даврасида бўлишга интилдим.

- Ватанда қанча муддат бўлмадингиз?

- Беш ой. Табиийки, туғилиб-ўсган гўшани жуда соғинибман.


- Вилоят мухлислари катта футболни соғинишган. Ахир «Гулистон» ва «Янгиер» жамоалари олий лигадан четда қолишяпти...

- Ҳа, нимасини айтасиз. Бу шаҳарларда ўйинлар ўтказиладиган кун ҳақиқий байрамга айланарди.

- Катта футболга кириб келишингизга замин ҳозирлаган Янгиер футбол мактабига бориб турасизми?

- Албатта. Етти йил давомида Янгиер футбол мактабида таҳсил олганман. Уйда бўлган пайтларим у ерга бориб тураман.

- Таътил чоғида сизда олий лигамизни кузатиш имкони пайдо бўлди. Қайси ўйинларни бевосита стадиондан томоша қилдингиз?

- «Бунёдкор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги учрашувни кўрдим. Таассуротлар яхши, ўйин жуда ҳам қизиқарли кечди. «Бунёдкор» номдор рақибини мағлуб этишни уддалади.


- Ҳар иккала жамоада ҳам ўйнагансиз. Ўтган давр билан таққослаганда ўзгаришлар кўзга ташландими?

- Ҳозир «Бунёдкор» таркибида асосан ёшлар ўйнашяпти. Жамоани Миржалол Қосимов қабул қилиб олгач, бу ўзгариш ўз натижасини бера бошлади. «Локомотив», «Насаф», «Қўқон-1912» клублари мағлуб этилди. «Бунёдкор»нинг иккинчи даврада аввалги мавқеини тиклаб олишига ишончим комил. «Темирйўлчилар» ҳам йилдан-йилга кучайиб боришяпти.

- Малайзия чемпионатининг биринчи давраси сиз ўйнаган «Теренггану» учун қандай ўтди?

- Биринчи даврани 2-ўринда тугатдик. Менимча, бу яхши натижа. Боиси, дастлабки икки поғонани эгаллаган жамоалар олий дивизионга чиқишади. 30 июнь куни иккинчи давра бошланди. «Теренггану» кутилмаганда ўз майдонида дуранг қайд этиб, 4-ўринга тушиб кетди.

- Жамоа билан шартномангиз якунландими?

- Ҳа, битим муддати тугади ва Ўзбекистонга қайтдим.

- Келишув ярим мавсумга тузилганмиди?

- Худди шундай.


- Битимни узайтириш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми?

- Йўқ, клуб янги шартнома таклиф қилмади.

- Малайзиянинг бошқа бир жамоасида қолиш имконияти бормиди?

- Айни пайт йўқ эди, лекин келаси йили яна Малайзияга қайтишни мақсад қилганман.

- «Олмалиқ» варианти қандай пайдо бўлди?

- Малайзия клубларидан тайинли таклиф тушмагач, иккинчи даврани олий лигамизда ўтказишга аҳд қилдим. Маълум муддат спорт формамни ушлаб туриш учун «Локомотив» машғулотида қатнашдим. Эътиборлиси, иккинчи даврани «темирйўлчилар» сафида бошлашим деярли ҳал бўлиб қолганди, клуб мутасаддилари билан келишувга эришгандик. Лекин бу орада «Олмалиқ»дан таклиф тушди. Мен бу масалани «Локомотив» раҳбарияти ҳал қилиши, уларнинг розилигидан кейингина жамоамни ўзгартиришим мумкинлигини билдирдим.

- «Локомотив» варианти яхшироқ эмасмиди? Чемпион бўлишингиз мумкин эди?

- Чемпион бўлганман-ку (кулади)! Ҳа, яхши вариант, лекин клуб раҳбарлари шундай тўхтамга келишди. «Олмалиқ» олдига ҳам жиддий вазифалар қўйиляпти. Чемпионат якунида иккинчи ўринни эгаллашимиз шарт. Шу тариқа ОЧЛда қатнашишимиз мумкин.

- Рақам танладингизми?

- Менимча, ўзим учун севимли «13»да ўйнасам керак. Омадсиз рақамни ким ҳам оларди (кулади)? У деярли ҳамма жамоада бўш туради.

- Малайзияда икки йилдан ошиқ вақт тўп сурдингиз. Умумий хулосалар қандай?

- Бу чемпионатда фаолият юритганимдан афсусланмадим. Насиб қилса, келаси йили яна Малайзияга қайтиш ниятим йўқ эмас.


- Фақат молиявий манфаат сабаб шундай фикр билдиряпсизми?

- Йўқ, албатта. Футболи биздан кўра кучсизроқ бўлиши мумкин. Лекин клубларда барча нарса профессионал тарзда йўлга қўйилган. Мухлислар футболни жуда яхши кўришади. Стадионга келаётган томошабинлар сони фикримга исбот бўла олади. Ўйинчиларга ҳам барча шароитлар муҳайё қилинган.


 Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

"Интерфутбол" газетаси

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика