Latest news

21:25Тебас Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳақида: "Бу турнирдан қутулиш керак, яна бир турнир учун жой йўқ"  0 20:52Даҳшатли автофалокатга учраган Антонио етти ой деганда майдонга қайтди  0 20:21Индзаги Б Серия клубига бош мураббий бўлди  2 20:01"Ливерпуль" Малик билан музокараларни бошлади  0 19:39Рамос: "Беш йилдан кейин Мбаппе 4-5 та "Олтин тўп"га эга бўлади"  9 19:15Ди Мария: "Бока Хуниорс" мухлисларининг ҳуштакбозлиги? Бу – футбол, ҳаммасини тушунамиз"  0 18:48Фаластинлик футболчи Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди  8 18:21Роналду Трампга дастхати туширилган либосини ҳадя қилди  9 17:53"Сурхон" жароҳат олган ҳужумчисининг ҳолати ҳақида маълумот берди  2 17:25"Тоттенхэм" МЮ футболчисига қизиқиб қолди  0 16:58Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади  8 16:41"Футбол олами". "Машъал"дан 4:0, "Насаф" марказий ўйинда ғалаба қозонди, Тошкент дербисида дуранг — 12-тур ҳақида батафсил   0 16:29Неймарнинг отаси: "Ўғлимни ҳар куни карнавалда деб ўйлашни бас қилинг"  3 16:00Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг нархи ошди  9 15:47Коул Палмер қимматбаҳо соат сотиб олди  1

Лутфулла Тўраев - Малайзия вице-чемпиони! News

Лутфулла Тўраев - Малайзия вице-чемпиони!

Малайзия Суперлигасида 2016 йилги мавсум ўз якунига етди.

Унда "Жохор Дарул Таъзим" клуби кетма-кет учинчи марта чемпионликка эришди.

Ҳамюртимиз Лутфулла Тўраев фаолият олиб борган "Фельда Юнайтед" клуби эса ўз тарихида илк бор совриндорлар қаторига кирди. Жамоа Малайзия вице-чемпиони бўлди.

Тўраев Малайзиядаги илк мавсумида кумуш медалларига эга чиқди. Футболчи 16та ўйинда майдонга тушиб 8та гол уришга муваффақ бўлди.



"Кедах" клуби мавсумни учинчи ўринда тугатиб бронза медалларини қўлга киритди.

Ойбек Қиличев ўйнаган "Перак" клуби мавсумни 6-поғонада тугатди. Иккинчи даврада жамоага бориб қўшилган Қиличев 9та ўйинда иштирок этди.



Яна бир ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов фаолият олиб борган "Т-Тим" клуби чемпионатни 7-ўринда якунлади. Шарофетдинов бу мавсумда жамоаси сафида 20та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига 6та тўп киритди.



18та гол урган "Жохор Дарул Таъзим"нинг аргентиналик ҳужумчиси Хорхе Роландо Перейра Диаз чемпионат тўпурарига айланди. Унинг ҳамюрти ва клубдоши Хуан Мартин Лусеро 16та гол билан иккинчи бўлди. Тўпурарлар пойгасида кучли учликни Франсис Дое Форкей якунлади. Либериялик "Фельда Юнайтед" ҳужумчиси мавсум давомида 15та тўп киритди.


Малайзия Суперлигаси. Якуний жадвал


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика