Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  99 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим» News

Лутфулла Тўраев: «Чемпионатимизда ўзгариш сезмадим»

Олий лиганинг 2017-йилги мавсумида пойтахт вилоятининг «Олмалиқ» жамоаси 7-ўрин билан кифояланди.

Ушбу жамоа ҳақида сўз очганимиз бежиз эмас. Бугунги суҳбатдошимиз – олмалиқликлар сардори Лутфулла Тўраев.

- Лутфулла, Қўқондаги муваффақиятнинг бош омили нимада?

- Ҳаммамиз бир тану бир жон бўлиб ҳаракат қилдик ва меҳнатларимиз зое кетмади. Сўнгги ўйин олдидан машғулотларда астойдил ишлагандик. «Қўқон-1912»га қарши кечган биринчи даврадаги ўйинда ҳисоб очилмаганди. Охирги турдаги ғалаба эвазига чемпионатни 7-ўринда якунладик. Агар Олмалиқдаги учрашувда «Нефтчи»ни мағлуб этганимизда, мавсумни кучли бешликда якунлаган бўлардик.

- «Олмалиқ» иккинчи даврани омадсиз ўтказди. Бу сиз учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлдими?

- Албатта, кутмагандим. Ўз уйимиздаги ўйинларда кўп очко йўқотдик. Айниқса, «Нефтчи»га ютқазганимиз ҳаммасидан ошиб тушди. Қолаверса, омадсизлик ҳам бизга панд берди.

- Ҳаммасига омадсизлик сабабмикан?

- Ундай эмас. Мураббийимиз берган кўрсатмаларни айрим ўйинларда амалга ошира олмадик. Бу ҳам асосий омиллардан бири.

- Чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда ПФЛ қабул қилган қарор таъсир қилмадими?

- Йўқ. Биз сўнгги бешта учрашувнинг учтасида ғалаба қозониб, бирида дуранг ўйнадик. Аксинча, сўнгги ўйинлардаги муваффақиятли иштирок сабаб турнир жадвалида кўтарилишга эришдик.

- Олий лигада 12та клуб қолишига муносабатингиз қандай?

- Малайзияда ҳам жамоалар сони 12тани ташкил қилади. Фақат мен тўп сурган чемпионатда икки даврали тизимда ўйналади. Шунингдек, яна иккита кубок мусобақаси ҳам бор.

Бевосита ўзимизнинг чемпионатга тўхталсам, қуйи ўринларни эгаллаб турган жамоаларга анча қийин бўлади. Агар янги тизим ўзбек футболи ривожига ишласа, бундан кўпчилик қатори мен ҳам хурсанд бўлардим.

- Қуйи дивизион ҳамда ёшлар лигасида футболчиларнинг ёшига чегара қўйилиши ҳақида нима дея оласиз?

- Тайинли фикр айтолмайман. Бу янгилик ўзини қанчалик оқлашини вақт кўрсатади.

- Бундан аввал Малайзия чемпионатида ўйнагандингиз. Ватанга қайтгач, Ўзбекистон биринчилигида қандайдир ўзгариш сездингизми?

- Йўқ, ҳаммаси ўша-ўша! Сезиларли ўзгаришларни кўрмадим.

- Собиқ жамоангиз «Локомотив» икки карра мамлакат чемпиони бўлди. Футболчиларни табриклашга улгурдингизми? Биринчи навбатда кимга қўнғироқ қилдингиз?

- Тўғриси, ҳали ҳеч ким билан боғланмадим. Лекин «Локомотив» учун хурсанд бўлдим.

- Келгусидаги режаларингиз қандай?

- «Олмалиқ» билан шартномам 30 декабрь куни якунланади. Ҳозир бир нарса дея олмайман. Малайзия клубларидан таклиф тушса, кетишим аниқ. Ҳар ҳолда, анча пайт ушбу мамлакат чемпионатида ўйнадим. Ўзимни у ерда легионер футболчидек ҳис қилмайман.

- Олий лигамиз жамоаларидан таклифлар тушмаяптими?

- Иккита аниқ таклифим бор. Ҳозир қарор қабул қилишга шошилмайман. Мавсум якунланди ва асосий эътиборимни ҳордиқ чиқаришга қаратаман.


Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди  "Интерфутбол" газетаси

Rating: -19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика