Latest news

23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  5 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  176 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  32 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:20А Серия. "Ювентус" - "Аталанта" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  10 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  1

Лука Чермель: “Суперлига ва Кубокка бор эътиборимизни қаратамиз” News

Лука Чермель: “Суперлига ва Кубокка бор эътиборимизни қаратамиз”

“Сўғдиёна” клуби ОФК кубоги финалига чиқа олмади. Кутилмаганда, жиззахлик футболчилар Малайзиянинг “Куала-Лумпур Сити”га қарши баҳсда пенальтилар сериясида омадсизликга дуч келди.

Хўш, “Сўғдиёна” бундан буёғига қандай мақсадлар сари қадам ташлайди. Буларни билиш истагида жамоанинг сербиялик легионери Лука Чермель фикрларига қулоқ тутдик. 

"Биз рақибдан анча устун эдик. Дейлик, учрашувнинг ҳар бир қисмида улардан устунлик қилдик, финалга хотиржам йўл олишимиз мумкин эди. Тўғриси, бизга омад келмади. Агарда имкониятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда, финалга чиқа олардик. Рақиб пенальтига қадар боришни режалаштирган ҳолда ўйнади ва мақсадига эришди. 

ОФК кубогидан чиқиб кетган бўлсак-да, стадионда бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. 

Эндиликда Суперлига ва Ўзбекистон кубогига эътибор қаратамиз. Айтайлик, Суперлигада медаллар учун курашамиз. Кубокда эса ғолиб чиқиш асосий мақсадимиз. 

“Насаф” билан жуда муҳим ўйин бўлади. Биз узоқ вақтдан бери ғалаба қозона олмадик. Бунга қайсидир маънода психологик сабабларга кўра, шундай бўлди. Бу ўйинда уч очкога ҳаракат қиламиз", - деди Чермель.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика